“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводидаги буғ қозони ва ёрдамчи қурилмалар таъмирланмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, нефть ва табиий газ қазиб чиқариш бошқармаларининг технологик ва маиший қурилмаларини иссиқлик энергияси таъминоти узлуксизлигини таъминловчи қозонхоналарда амалга ошириладиган таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида якунлаш мақсадида, бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу режа доирасида заводдаги иссиқлик энергияси таъминоти қозонхоналарини барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида, 2-сонли қозонхонадаги №2 БКЗ-75/39ГМ русумли буғ қозони ва ёрдамчи қурилмаларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Таъмирлаш ишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Муборак газни қайта ишлаш заводи мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан бажарилмоқда.

Маълумот учун: Муборак газни қайта ишлаш заводидаги 2-сонли қозонхонада 6 дона “БКЗ-75/39ГМ” русумли буғ қозонлари мавжуд бўлиб, ушбу қозонлар завод технологик қурилмаларини узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|