“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасининг Марказий лабораториясида ўрнатилган ускуналар базаси янгиланмоқда

Бош саҳифа Русский

Табиий газ ва нефть маҳсулотлари таркибидаги олтингугуртли бирикмаларни миқдорини аниқлаш жараёни ҳар доим алоҳида ёндашувни талаб этган.

Шўртан газ кимё мажмуаси Англиянинг “Petrotech Analytical Corp.”Ltd. компанияси билан ҳамкорликда мажмуа учун суюқ ҳолдаги углеводородлар таркибидаги кам миқдордаги олтингугуртли (водород сульфид ва углеводородларни олтингугуртли ҳосилалари) бирикмаларини “AСТМ Д-5623” метод ёрдамида аниқлайдиган Голландиянинг “SCION Instruments” компаниясида ишлаб чиқарилган “456-ГC” моделдаги газ хроматограф ускунаси олиб келинди.

Ушбу газ хроматограф ускунаси махсус лицензияли дастурий таъминот асосида бошқарилиши, унинг юқори аниқлик даражасида ва барқарор ҳолатда ишлашини таъминлайди.

Газ храмотограф ускунасини “Petrotech Analytical Corp.”Ltd компанияси мутахассиси томонидан ўрнатиш, ишга тушуриш ва созлаш, шунингдек, Марказий лаборатория ходимларини ўқитиш жараёнлари амалга оширилди.

Ушбу ускунани ишга туширилиши, корхонада инвестицион лойиҳалар асосида амалга оширилаётган, “Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” инвестиция лойиҳаси учун зарур бўлган лаборатория таҳлилларини ҳам амалга оширишни таъминлайди.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|