“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Татаристондаги халқаро форумда иштирок этди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Россия ва МДҲ давлатлари нефть ва газ саноатининг энг йирик халқаро тадбири бўлган ва “Kazan Expo–2021” доирасида ташкил этилган “Татаристон нефть-кимё форуми–2021” да иштирок этди.

Форум кун тартибидан “Б2Б” ва “Б2Г” учрашувлари билан бой, бизнес дастурига эга бўлган катта платформа ва “TatOilExpo” Халқаро кўргазмаси ҳам ўрин олган.

“TatOilExpo-2021” халқаро кўргазмаси Россия ва МДҲ давлатлари нефть-газ саноатининг етакчи мутахассислари экспозицияларини бирлаштиради.

Кўргазма иштирокчилари орасида газ ва нефть ускуналари ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчилари, нефть корпорациялари ва холдинглари, нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналари, нефтга хизмат кўрсатиш ва қидирув компаниялари сингари 50 дан ортиқ компаниялар мавжуд.

Мазкур кўргазмада “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз тарихида илк маротаба алоҳида стенди билан иштирок этмоқда.

Стендда саноат корхоналари маҳсулотлари, шунингдек, компаниянинг ишлаб чиқариш қувватлари, ривожланиш тенденциялари ва фаолиятининг истиқболли йўналишлари ҳақидаги маълумотлар тақдим этилган ва “Б2Б” компания вакиллари билан учрашувлар учун махсус майдон ташкил этилган.

Форум давомида иштирокчиларнинг “Россия ёқилғи-энергетика секторини ривожлантириш учун декарбонизация ва янги парадигма бўйича Европа Иттифоқи қарори” мавзусида ялпи мажлиси ташкил этилди ва унда Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов, Россия Федерацияси табиий ресурслар ва Экология вазири А. Козлов, шунингдек, Қозоғистон Республикаси энергетика вазири Н. Ногаев иштирок этди.

Яшил иқтисодиётга ўтиш, декарбонизация тенденцияси ва нефть-кимё саноатини ривожлантириш стратегияси борасида музокаралар ҳам ўтказилди.

Ялпи мажлисда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ҳам маъруза қилди.

Бошқарув раиси маърузасида муҳим ўзгаришларни қайд этди ва Ўзбекистон Республикаси нефть-газ саноатини қайта ташкил этиш, унинг очиқ ва рақобатбардош бўлиши, шунингдек, Ўзбекистонда яратилган қулай инвестиция муҳити, хорижий шериклар учун кенг имкониятлар ҳақида таъкидлади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Ўзбекистон нефть-газ салоҳияти, амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ва халқаро ҳамкорлик масалаларига тўхталди.

Ўзбекистон энергетика бозорининг декарбонизация жараёнига жалб этилишини алоҳида қайд этиб, 2050 йилга бориб углерод-нейтрал энергияга ўтиши режалаштирилаётганини билдирди.

Шунингдек, Бошқарув раиси “Ўзбекнефтгаз” АЖ халқаро ҳамкорлари ва маслаҳатчиларининг бевосита иштирокида нефть-газ кимёси кластерини яратиш бўйича лойиҳа амалга оширилаётганини таъкидлади, хомашёни қайта ишлашнинг энг янги технологиялари, усулларини қўллашга қаратилган Қашқадарё вилоятида
атроф-муҳитга энг кам таъсир қиладиган лойиҳани маълум қилди.

Татаристон нефть-кимё форуми доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси “ГМС Группа”, УК МЧЖ “ТМС групп” ва Қозон Федерал университети раҳбарлари билан ҳам бир қатор учрашувлар ўтказди.

Кун тартибига ҳамкорликни кенгайтириш, углеводородларни геологик ўрганиш ва ишлаб чиқариш соҳасида табиий газни чуқур қайта ишлаш, шунингдек, нефть-газ соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳаларида хорижий компанияларнинг иштироки бўйича масалалар муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|