February 17

“Ўзбекнефтгаз”: Газли газни қайта ишлаш заводида рақамлаштирилган Автосарой, АЁҚШ ва АГҚШ фойдаланишга топширилди

Бош саҳифа Русский

2020 йилдан буён “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси тасарруфидаги Газли газни қайта ишлаш заводида бир қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб келинмоқда. Жорий йилнинг февраль ойида эса лойиҳа доирасида 3.763 гектар ер майдонида барпо этилган Автосарой, АЁҚШ ва АГҚШнинг қурилиш ишлари тўлиқ якунланиб, ишга туширилди.

Янги барпо этилган автосаройда жами бўлиб, 91 та автотранспорт мавжуд бўлиб, махсус техника ва механизмларни сақлашни ҳамда техник хизмат кўрсатишни ўз ичига олади. Шунингдек, автосаройда йўл ҳаракати хавфсизлиги синфи, диспетчер, тиббиёт, маънавият ва маърифат, автотранспорт воситаларини ҳаракатланишини назорат қилиш учун GPS назорати ва саноат ва техника хавфсизлиги муҳандиси хоналари мавжуд.

Ўз навбатида, ҳайдовчиларни дам олишлари учун 60 кишилик барча шароитларга эга ётоқхона ҳамда 4 та меҳмонларни қабул қилиш хоналари ҳам ташкил қилинди.

Янги автосаройда транспорт воситалари, махсус техникалар ва механизмларни таъмирлаш учун устахоналар, уларни тозалаш учун махсус авто ювиш жойи замонавий услубда барпо этилган.

Дизель ва автобензин ёқилғисига ихтисослаштирилган АЁҚШ ҳамда суюлтирилган газ ёқилғисига ихтисослаштирилган АГҚШ фаолияти онлайн тизимда олиб борилади.

Транспорт воситалари ва махсус техникалар ва механизмларни сақлаш учун ёпиқ ва очиқ турдаги махсус тураргоҳлар, ишчи-ходимларни кириш ва чиқиши учун замонавий электрон “Face ID” назорат ўтиш жойи ҳамда барча турдаги махсус авто-техникаларнинг техник ҳолатини текшириш учун назорат техник пункти ташкил этилди.

АЁҚШ ва АГҚШлар автоматик рақамлаштирилган режимда ишлайдиган қурилмалар билан жиҳозланиб, барча қурилмалар хавфсизликни таъминловчи назорат ўлчов асбоблари билан таъминланиб, автосарой ҳудуди кенг кўламда ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|