March 4

“Ўзбекнефтгаз”: Швейцариянинг “Credit Suisse” банки вакиллар билан учрашув ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти раҳбарияти Швейцариянинг “Credit Suisse” банки вакиллари билан учрашув ўтказди.

Ушбу банк “Шўртан газ-кимё комплексининг тозаланган метан негизида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасини амалга оширишда стратегик манфаатдорликка эга ва кредиторлар консорциуми аъзоси ҳисобланади.

Шунингдек, банк вакили Ўзбекистон саноат соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тажрибасига эга эканлигини қайд этди.

Учрашувда банк вакили “Ўзбекнефтгаз” АЖ инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этишдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Ўз навбатида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти банк вакилларига қизиқишлари учун миннатдорчилик билдириб, компания фаолияти, нефть ва газ саноати доирасидаги инвестицион лойиҳалари ва мамлакатимизда ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот беришди.

Шунингдек, банкнинг “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилаётган инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришдаги иштироки муҳокама этилди.

Учрашув якунида томонлар самарали ва ўзаро манфаатли муносабатлар давом этишига умид билдиришди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|