“Ўзбекнефтгаз”: Андижонда тугатилган қудуқни қайта таъмирлаш натижасида қўшимча кунлик 10 тонна нефть қазиб олишга эришилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ ва нефть қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари таъмирланиб, қайта ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ғарбий Хожаосмон” конидаги 3-сонли қидирув қудуғида олиб борилган мукаммал таъмирлаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди.

Ушбу қудуқда 2013 йилнинг иккинчи чорак охирларида бурғилаш ишлари бошланган бўлиб, йил охирларига келиб кўзланган геологик натижага эришилгач, қудуқ вақтинча консервацияга ўтказилган.

Жорий йилнинг январ ойида қудуқда мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 750 метр чуқурликкача бурғиланди. Қудуқнинг 734–738 метр интерваллар оралиғида перфорация ишлари олиб борилди. Шундан сўнг қудуқ фаввора усулида ишга туширилди.

Натижада қўшимча кунлик 10 тонна нефть маҳсулоти олишга эришилди. Ҳозирда ушбу қудуқни механик усулда ишлатиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун: “Ғарбий Хожаосмон” кони Асака шаҳрида жойлашган бўлиб, 2012 йилда қидирув ишларини амалга ошириш учун бурғилаш ишлари бошланган. Қудуқда 738–732 метр оралиқдаги ХХ горизонт ишлатилиб кўрилганда қатлам суви билан газ ва қисман нефть олинган. Газнинг дастлабки қазиб олинган ҳажми кунлик 19,4 минг метр кубдан 60,7 минг метр кубни ташкил қилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|