“Ўзбекнефтгаз”: Нефть базанинг собиқ мансабдори ФЁТШларни ўзига ва яқинларига тегишли бўлган корхоналарга ноқонуний ва паст нархларда сотиб юборгани аниқланди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ–4388-сон қарорига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги нефть базаларига тегишли Фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобчалар (ФЁТШ), махсус техника ва автоёнилғикашлар оммавий савдолар орқали хусусий мулкка сотилиши белгиланган.

Айни пайтда мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан ФЁТШларни сотиш ва ижарага бериш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Бошқарув раисининг қарорига асосан Акциядорлик жамияти тасарруфидаги нефт базалар ва уларнинг филиалларидаги Фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобчалар (ФЁТШ), махсус техника ва автоёнилғикашлар сотилмаганда, баҳоланган қийматидан босқичма-босқич 50 фоизгача арзонлаштирилан нархларда “E ijro auksion” орқали сотувга чиқариш йўлга қўйилди.

Бу борада харидорлар учун яратилаётган имкониятлар масъул мансабдорлар томонидан суистеъмол қилинишининг олдини олиш, шаффофликни таъминлаш мақсадида коррупцион хатарлар билан боғлиқ ҳолатларни минималлаштиришга қаратилган чора-тардбирлар ҳам олиб борилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти томонидан йўлга қўйилган (+(99871) 233-28-88 ишонч телефони, kans@ung.uz, compliance@ung.uz электрон почта манзаллари, @ung_anticorBot телеграм боти) алоқа каналлари самарали натижаларга эришишда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Алоқа каналлари орқали келиб тушган маълумотлар асосида “Мароқанд нефт базаси” МЧЖга қарашли 4 та ФЁТШ “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК орқали сотилиши белгиланган бўлсада, амалда мазкур нефт базанинг собиқ масъул мансабдор ходими Б. Ш. ФЁТШларни маҳаллий аукционлар орқали ўзига ва яқинларига тегишли бўлган корхоналарга ноқонуний ва паст нархларда 499,5 млн сўмга сотиб, тўғридан-тўғри манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганли аниқланди.

Аниқланган ҳолатга нисбатан чора-тадбирлар белгиланиб, ҳозирги кунда улар бўйича ҳуқуқий баҳо бериш, бартараф этиш ва келгусида олдини олиш юзасидан ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти Жамият тизимида коррупция, талон-тарожликлар, манфаатлар тўқнашуви ва бошқа турли ҳуқуқбузарликлар содир этилганда қуйидаги алоқа каналлари орқали ҳабар беришингизни сўрайди:

– ишонч телефони: +(99871) 233-28-88;

– электрон почта манзиллари: kans@ung.uz, compliance@ung.uz;

– Telegram бот: @ung_anticorBot.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|