“Ўзбекнефтгаз”: Ҳавонинг аномал иссиғига қарамай Қорақалпоқ чўлларидаги конларда ишчилар ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Конларни ишлатиш ва Углеводородларни қазиб чиқариш департамент раҳбарлари бошчилигидаги Ишчи гуруҳ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасидаги конларда олиб борилаётган ишлар ва конда ишлаётган ишчи ходимларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишишди.

Ўрганиш давомида “Ўзнефтгазбурғилаш ишлари” МЧЖ ва Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбарияти билан биргаликда жойлардаги мавжуд муаммолар ечимига амалий ёрдам берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Устюрт регионида меҳнаткаш ишчи-ходимлари ҳаво ҳароратининг ҳаддан зиёд исиб кетганлигига (аномал иссиқ) қарамай қудуқларни капитал таъмирлаш, янги қудуқларни бурғилаш, газ қазиб чиқариш, уни тайёрлаш ва истеъмолчига етказишда ўзларига юклатилган вазифани сидқидилдан бажаришмоқда.

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбарияти касаба уюшмаси билан биргаликда об-ҳавонинг ҳаддан зиёд исиб кетиш даврида очиқ қуёшда ишлаётган ишчи – ходимларга қўшимча ичимлик суви етказиб бериш ишларини йўлга қўйилган.

Ишчи гуруҳ “Ўзбекнефтгаз бурғилаш ишлари” ва “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ корхоналари томонидан қудуқларда амалга оширилаётган бурғилаш ва капитал таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишиб чиқишди.

Шу билан бир қаторда бурғилашдан ва капитал таъмирланашдан жуда юқори самара бераётган Қуйи Сургил конига бориб, конда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди ҳамда ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли мутахассисларга кўрсатмалар беришди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|