February 10

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ҳафталик фаолияти: Нефть ва газ соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби!

Бош саҳифа Русский

Куз-қиш мавсумида аҳолининг табиий газ ва нефть маҳсулотларига бўлган талаби кескин ошади. Республика аҳоли ва истеъмолчилар эҳтиёжини қондириш учун нефть ва газ соҳасида мунатазам иш ташкил этилиши шарт. Ўтган ҳафтада “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан соҳани ривожлантириш йўлида қандай ишлар амалга оширилди?

Жорий йил 3 февраль куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Қашқадарё вилояти ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш мақсадида, “Uzbekistan GTL” заводида бўлди.

Бошқаруви раиси иштирокида “Uzbekistan GTL” заводида электр энергиясини ишлаб чиқариш қурилмасининг биринчи буғ турбинаси генератори ишга туширилди.

Умумий қуввати 90 МВтгача бўлган электр энергиясини ишлаб чиқариш қурилмасининг ишга туширилиши билан яқин кунларда GTL заводи нафақат ўзининг ишлаши учун зарур бўлган электр энергиясини ишлаб чиқаришни, балки республика миллий электр тармоғига қўшимча 45 МВтгача бўлган ҳажмда электр энергиясини етказиб беришни ҳам бошлайди.

Ташриф давомида Бошқарув раиси қўшимча ишлаб чиқариш қувватлари Шўртан газ-кимё мажмуаси, Шўртан нефть-газ қазиб чиқариш бошқармаси, шунингдек, бошқа ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектлар, жумладан, турар-жой бинолари ва тадбиркорлик субъектларини электр энергияси билан таъминлаш имконини яратишини таъкидлаб, бу борадаги ишлар давом эттирилиши билдирди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” жорий йилнинг 4 февраль куни эса Марказий Осиё электр таъминотидаги тизимидаги узилиш сабабли технологик қурилмаларида содир бўлган авариявий ҳолатлар натижасида содир бўлган талофатларни жойида ўрганиш мақсадида Шўртан газ кимё мажмуасида бўлди.

Шўртан газ кимё мажмусидаги ўрганишлар давомида, технологик жараёнлардаги мавжуд муаммоларга қарамай, уларни қисқа муддатда бартараф этиб, 2022 йилда бажарилиши белгиланган кўрсаткичларнинг амалга оширилишига салбий таъсир кўрсатмаслигини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Ишлаб чиқариш технологик жараёнларида юзага келган узилишларни бартараф этиш, яроқсиз ҳолатга келган қувур ва кимёвий реагентларни тезкорлик билан мажмуага етказиб келиш, мажмуада тўлақонли фаолият олиб борилишини таъминлаш, юзага келиши мумкин булган авариявий ҳолатларни олдини олиш, ишлаб чиқариш жараёнини узлуксиз ҳамда талофатсиз давом эттиришни таъминлаш мақсадида Шўртан газ кимё мажмуаси раҳбари Шуҳрат Асланов ва масъул мутахассисларга топшириқлар берилди.

Зарар етган қурилмалар учун зарур эҳтиёт қисмларни келтириш, тезкор таъмирлаш ишларини олиб бориш ҳамда мутахассисларнинг иш жараёнини мунтазам равишда назорат қилишларини таъминлаш, мажмуа ишчи-ходимларининг ишлаш шароитини янада яхшилаш, уларнинг малакасини ошириш борасидаги ишларни мунтазам ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолатини ўрганиш мақсадида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди.

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси 30 та нефть-газ конларидаги 586 та қудуқлардан углеводородлар қазиб олиш тўлиқ қайта тикланиб қурилмаларида технологик жараёнлар қайта йўлга қуйилган бўлиб, ташриф давомида қурилмаларнинг иш ҳолати ўрганилди.

“Шимолий Денгизкўл” конидаги капитал таъмирланган ва ҳозирда ўзлаштирилаётган 6-сонли қудуқдаги капитал ва жорий таъмирланаётган қудуқлар бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан 2022 йилда бажарилиши мўлжалланган геологик-техник чора-тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Бошқарув раиси тушлик вақтида ишчи-ходимлар билан суҳбатда бўлиб, уларнинг яшаш, овқатланиш, махсус кийим билан таъминганлик, оилавий аҳволи каби масалаларини ўрганди. Улар билан тушлик давомида мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун Бошқарма бошлиғига кўрсатмалар берилди.

Ўз навбатида ўтган ҳафта давомида, Бошқарув раиси иштирокида, “Янги Ўзбекистон” университети билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасида таълим ва илмий-тадқиқот соҳасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖга январь ойида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 107 та мурожаатларни атрофлича ўрганди ҳамда тегишлилиги бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|