December 14, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Қорақалпоғистон ва Хоразм ҳудудида жойлашган бошқарма ҳамда корхоналар 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча бошқарма ва корхоналари ҳусусан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида жойлашган Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси, Тахиатош ва Урганч нефть базалари ҳамда “Ўзкоргазкемикал” қўшма корхонаси 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумда барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, бугунги кунда бошқарма ва корхоналар куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди.

Нефть ва газ қазиб чиқариш объектларида компрессор станцияларида нефть, конденсат, суюлтирилган газ ва ёнилғи сақлаш омборларида ҳамда ёнилғи қуйиш шохобчаларида юзага келиши мумкин бўлган фавқулотда ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, ўт ўчириш ва тез тиббий ёрдам пунктлари, автотранспорт воситалари ҳамда механизларни куз-қиш мавсумига шай ҳолатга келтирилган.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 12-14 декабрь кунлари Ўзбекистонга Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ëмғир ва қор ёғиши, тунги вақтларда республика шимолида 14-16℃ даражагача совуқ бўлиши маълум қилинди.

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши муносабати билан, ушбу вақт мобайнида навбатчи ишчи-ходимларни иш жойига ўз вақтида, хавфсиз етказиб бориш ва олиб келиш, асосий муҳандислик коммуникациялар, технологик асбоб-ускуналар, ижтимоий соҳа объектларини тўхтовсиз, барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда белгиланган режа кўрсаткичларини ўз вақтида сўзсиз бажарилишини таъминлашга қаратилган барча зарурий чоралар кўрилди.

Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм ҳудудида жойлашган бошқарма ва корхоналарда ишчи-ходимларни 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсуми учун белгиланган меъёр бўйича керакли махсус кийим-бош, пойафзаллар билан таъминланди.

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши қарамасдан заҳматкаш ишчи-ходимлар кечаю кундуз меҳнат қилиб асосий муҳандислик коммуникациялар, технологик асбоб-ускуналар тўхтовсиз ишлашини таъминлаган ҳолда Республика истеъмолчиларига ўртача кунлик 14,1 млн.куб метр табиий газ, 192 тонна автобензин, 101 тонна дизел ёнилғиси етказиб берилишини таъминламоқдалар.

Шу билан бирга ҳудудда истеъмолчиларни куз-қиш мавсумида суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ билан биргаликда ойлик жадваллари ишлаб чиқилиб, шу асосида узлуксиз етказиб бериш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Бугунги кунга қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоқ корхоналари томонидан жорий йил 10 декабрь ҳолатига Қорақалпоғистон ва Хоразм ҳудудларига ўртача кунлик 115 тонна ва йил бошидан 30,0 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти “Ҳудудгазтаъминот” АЖ орқали аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари учун етказиб берилди.

Республика истеъмолчилари ва иқтисодиёт тармоқларини ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида зарур миқдорларда заҳиралар яратилди ҳамда “Товар ҳомашё биржаси” орқали ўрнатилган тартибда сотувга қўйилиб борилмоқда ва харид қилинган маҳсулотлар ўз вақтида истеьмолчиларга етказиб берилиши таъминланмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан куз-киш мавсумида Республика истеъмолчилари ва иқтисодиёт тармоқларини табиий ва суюлтирилган газ ҳамда ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|