“Ўзбекнефтгаз”: Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда камчиликка йўл қўйган раҳбарларга жазо чоралари кўрилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан бошқарма ва корхоналарда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича йил бошидан бошлаб экоаналитик мониторинг назорати олиб борилди.

Унга кўра, атмосфера ҳавосидан олинган таҳлиллар графикга асосан 3427 марта (100%), оқова сувлардан олинган таҳлиллар 14396 марта (111%) ва тупроқ таркибидан олинган таҳлиллар 75 марта (100%)га бажарилди.

2021 йил ҳисобот даврида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича тадбирлар режасининг бажарилиши бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар бўйича қуйидаги экологик натижаларга эришилди:

• Атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламалар миқдори белгиланган меъёрга нисбатан 4,5 минг тонн кам ташланган.

• Оқова сувлар ташланмалари миқдори белгиланган меъёрга нисбатан 4 800 куб метр ва ўтган даврга нисбатан 3 700 куб метр кам ташланган.

• Чиқиндилар миқдори белгиланган меъёрга нисбатан 2 минг тонн ва ўтган даврга нисбатан 6,1 минг тонн кам чиқарилган.

Жорий йилнинг май ойида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ биргаликда тузилган ишчи гуруҳ томонидан жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун ижро ҳолати ўрганиб чиқилди.

Ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган текширувлар натижасида Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида 8 та, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 5 та, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 2 та, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда 2 та, “Тўрақўрғон нефть базаси” МЧЖда 12 та, “Термиз нефть базаси” МЧЖда 8 та ва “Фарғона нефть базаси” МЧЖда 14 та камчилик ва муаммолар аниқланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан камчиликларга йўл қўйилганлиги учун Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси директорларига хайфсан берилди. “Термиз нефть базаси” МЧЖ, “Тўрақурғон нефть базаси” МЧЖ ва “Фарғона нефть базаси” МЧЖ раҳбарлари огоҳлантирилди.

Маълумот учун: “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг кўрсатмаси билан 2020–2022 йил учун ишлаб чиқилган “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбири”га кўра, “Муборак” газни қайта ишлаш заводида ишдан чиққан қувватларнинг ўрнини қоплаш мақсадида “Олтингугурт ишлаб чиқариш қурилмасини қуриш” тадбирини амалга оширилади. Натижада атмосфера ҳавосига ташланаётган олтингугурт ангидриди “SO2” гази 5-6 минг тоннага камайтириши режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|