“Ўзбекнефтгаз”: Атроф-муҳитга салбий экологик оқибатларнинг олдини олиш мақсадида чора- тадбирлар кучайтирилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизим тасарруфидаги бошқарма ва корхоналар томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар қатъий назорат олинган.

Хусусан, Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан бошқарма ва корхоналарда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича йил бошидан экоаналитик мониторинг назорати олиб борилди. Назорат натижасида таҳлилларни ўтказиш графигига асосан 14 839 марта (100%) атмосфера ҳавосидан, 19 148 марта (108,7%) оқова сувлардан ва 353 марта (100%) тўпроқ таркибидан таҳлилларнинг олиниши таъминланди.

2021 йил ҳисобот даврида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича тадбирлар режасининг бажарилиши бўйича 165 та тадбирлардан 65 та тадбир бажарилиши учун 3,19 млрд сўм сарфланди ва амалга оширилган чора-тадбирлар бўйича қуйидаги экологик натижаларга эришилди:

• атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламалар миқдори белгиланган меъёрга нисбатан 12,7 минг тонна кам ташланди;

• оқова сувлар ташланмалари миқдори белгиланган меъёрга нисбатан 9,2 минг куб метр ва ўтган даврга нисбатан 5,3 куб метр кам ташланди;

• чиқиндиларнинг миқдори белгиланган меъёрга нисбатан 6,1 минг тонна ва ўтган даврга нисбатан 9,0 минг тонна кам чиқарилган.

“Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ, “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ, “Термиз нефть базаси” МЧЖ, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан, Муборак ва Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида бу борада амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди ва уларни бартараф этишда амалий ёрдам берилди.

Ўрганиш натижасида тизимдаги бошқармаларга қарашли конларда қудуқларни бурғилашдан кейин ер майдонлари ва шлам омборларини 2021 йил давомида рекультивация қилиш рўйхати ишлаб чиқилиб, Давлат экология қўмитаси билан келишилди. Чора-тадбирнинг бажарилиши бўйича ҳисобот тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун Давлат экология қўмитаси юборилди.

Шунингдек, 36 та бошқарма ва корхоналарда фаолият олиб бораётган пудратчи/субпудратчи ташкилотларида мониторинг ўтказилди. Мониторингда аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш учун амалий ёрдам берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|