March 25

“Ўзбекнефтгаз”: Маҳсулотларни сотишда Фьючерс шартномаларидан фойдаланиб, иқтисодий самарадорликка эришиш режалаштирилмоқда

Бош саҳифа Русский

Товар-хомашё биржасида очиқ-ойдинлик, шаффофлик, тузилган битимларнинг бажарилишини кафолатлаш каби анъанавий биржа тамойилларига риоя қилган ҳолда, товар сегментларида замонавий савдо усулларидан бири бўлган фьючерс шартномалари қўлланилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги “Товар-хомашё биржаларида фьючерс савдоларини жорий қилиш ҳамда маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматларининг электрон логистика савдо порталини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 777-сон қарорига мувофиқ Товар-хомашё биржаларида фьючерс савдоларини ўтказиш тартиби
белгилаб қўйилган.

Маълумот учун таъкидлаш жоизки, фьючерс шартномалари – бу биржа товарини етказиб беришни (етказиб бериш фьючерси) ёки биржа товарини етказиб бермаган ҳолда шартнома тарафлари ўртасида ҳисоб-китоблар амалга оширилишини (ҳисоб-китоб фьючерси) назарда тутадиган, келгусида бажариш мажбурияти билан тузиладиган шартнома молиявий воситаларнинг (деривативларнинг) олди-сотди шартномалари ҳисобланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖда ҳам товарларни сотиш жараёнларида фьючерс шартномаларидан фойдаланиш келажакда катта инвестицияларни жалб қилиш имконини беради. Мисол тариқасида Жамият томонидан кейинги йил учун ишлаб чиқарилиши мўлжалланган товарларни бир йил олдин биржа савдолари орқали фьючерс шартномаларидан фойдаланган ҳолда сотиш имконияти мавжуд бўлади. Бу ҳолатда сотилган маҳсулотнинг суммаси бир йил олдин қабул қилиб олинади ва бу ўз навбатида маҳсулот ишлаб чиқариш учун қўшимча ивестиция ҳисобланади.

Фьючерс шартномаларидан фойдаланишнинг яна бир афзаллик томони шундан иборатки, сотилиши мўлжалланган маҳсулот агар мавсумий характерга эга бўлса, яъни қиш мавсумида маҳсулотнинг бозор баҳоси тушиб, ёз мавсумига келиб унинг бозор баҳоси кўтарилиш характерига эга бўлса, маҳсулотни қиммат бўлган пайтда сотиб, арзон бўлган пайтида ортиш имконияти мавжуд бўлади. Яъни маҳсулотга талаб паст бўладиган мавсумдаги миқдорларни маҳсулотга бўлган талаб баланд мавсумда сотиш имконияти туғилади.

Хулоса қилиб айтганда келажакда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг маҳсулотларини сотишда фьючерс шартномаларидан фойдаланиш унинг иқтисодий самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади ва Жамиятнинг рақобатбардошлигини оширади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|