“Ўзбекнефтгаз”: Кадрларни янгича бошқаришда – HR тизимини қўллаш бўйича “ЛУКОЙЛ” компаниясининг тажрибаси ўрганилди

Бош саҳифа Русский

Айни пайтда кадрларни бошқаришда дунё стандартларига амал қиладиган халқаро тажрибалардан фойдаланган ҳолда янгича бошқариш – HR тизимини “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарда қўллаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

2021 йил 22 февраль куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖнинг HR хизмати вакиллари иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда нафақат мутахассислар, балки компаниянинг ўрта ва юқори бўғин менежерлари ҳам иштирок этишди.

Йиғилиш давомида икки компания ўртасида замонавий HR тизими бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

“ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ вакиллари компанияда жорий этилган HR тизими, бўлинмалар, HR фаолиятини автоматлаштириш, персонални танлаш жараёнлари ва уни ривожлантириш бўйича ўз тажрибаларини баён этишди.

Учрашув сўнггида томонлар HR бўйича орттирилган тажрибаларни ўзаро алмашиш мақсадида, доимий равишда учрашувлар ташкил этишга келишиб олишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|