November 17, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “Андижон нефть базаси” томонидан экоакция доирасида 600 тупдан ортиқ кўчатлар экилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳа доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим ташкилотларида ҳам кўчат экиш ишлари давом эттирилмоқда.

Бу хайрли ишга ҳисса қўшиш мақсадида "Андижон нефть базаси" МЧЖ томонидан ҳам тегишли ишлар ташкил этилмоқда.

Шу пайтга қадар нефть база ва унинг филиаллари, ФЁТШ ва АЁҚШлардаги бўш экин майдонларига мевали ва манзарали дарахтларнинг 600 тупдан ортиқ кўчатлар экиб бўлинди.

Экилган ҳар бир дарахт агротехник талаблардан келиб чиққан ҳолда минерал ва органик ўғитлар билан парвариш этилади, зараркунандалардан ҳимоя қилиш муддатли тарзда ўрганилиб борилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви ҳамда Акциядорлик жамияти ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раёсати ҳамкорлигида ташкил этилган дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” экоакцияси жорий йилнинг 10 декабрь ойига қадар давом этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|