“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларидаги ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсизлик асослари бўйича синовдан ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда ёқилғи-мойлаш маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати ва уларни мақсадли ва самарали ишлатиш ҳолати ҳамда ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Транспорт ва махсус техника департаменти мутахассислари томонидан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳайдовчиларнинг ҳаракат хавфсизлиги бўйича билимлари доимий назоратга олинган.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси директори бошчилиги бошқармага тегишли автотранспорт воситаларидан самарали фойдаланиш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, улар томонидан жорий йилнинг 16-17 август кунлари ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсизлик асослари бўйича билимлари синовдан ўтказилди.

Синов жараёнларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Транспорт ва махсус техника департаменти мутахассислари ҳам иштирок этишди.

Ҳайдовчилар учун ташкил этилган мазкур синов жараёни икки босқичдан иборат бўлиб, дастлаб улардан шаблон олинди, сўнгира оғзаки суҳбатдан ўтказилди. Синов натижалари бўйича йиғилиш баённомаси тузилди. Синовдан ўтмаган ҳайдовчилардан 15 кундан сўнг такрорий имтиҳон олинади.

Ҳайдовчилар берилган иккинчи имкониятдан ҳам фойдалана олмай, синовларда паст натижани кўрсатишса, ишчи гуруҳ томонидан уларга нисбатан тегишли хулосалар чиқарилади ва чоралар кўрилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|