March 28, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Болалар ўртасида “Мен онам билан фахрланаман” кўрик танлови ўтказилади

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдулаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамиятининг Марказий аппаратида “Аёллар ҳафталиги” ташкил этилди. Ушбу ҳафталик доирасида аёл ходимларнинг фарзандлари ўртасида “Мен онам билан фахрланаман” кўрик танлови ўтказилади.

Тадбир “Ўзбекнефтгаз” АЖ Хотин-қизлар масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши ташаббуси ҳамда Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг кўмаги билан ташкил этилди.

Танловда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Марказий аппаратида фаолият юритувчи аёлларнинг 4-14 ёшли фарзандлари, набиралари иштирок этишди.

Ушбу танловни ташкил этишдан мақсад рассомчиликка озгина бўлса-да, иқтидори ва истеъдоди бўлган болаларнинг рағбатлантириш ҳамда меҳнатини юзага чиқаришдан иборат.

Танлов иштирокчилари нефть ва газ соҳасида ишлаётган оналари ва бувиларнинг суратлари ўзлари қандай тасаввур этишса, шундай акс эттиришди. Бўлғуси мўйқалам усталарининг ишлари Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси томонидан сараланди.

Саралаш натижаларига кўра, Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти маъмурий котиби Гафурова Зилолахон Воситовнанинг 9 ёшли фарзанди Гафуров Исломбек чизган расм танловнинг мутлоқ ғолиби деб танланиб, Гран-при билан тақдирланди.

Нефтни қайта ишлаш департаментининг 1-тоифали мутахассиси Убайдуллаева Раъно Фатхуллаевнанинг 8 ёшли набираси Сафарова Сетора томонидан бувиси акс эттирилган сурат 1-ўринга лойиқ топилди.

Харидлар департаментининг 1- тоифали мутахассис Хушманова Дилором Бахтиёровнанинг 6 ёшли фарзандм Хушманов Мухаммадазим она ҳақидаги сурати танловнинг 2-ўрнига муносиб кўрилди. АКТ департаменти фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича техник Эгамбердиева Матлюба Ибодовнанинг 8 ёшли набираси Фуркатова Дилоромнинг чизган асари 3-ўринни эгаллади.

Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти маъмурий котиби Гафурова Зилолахон Воситовнанинг 12 ёшли фарзанди Гафурова Фарангиз танловнинг иштирокчиси Сертификати билан тақдирланди. Ташкилий ривожлантириш ва персонални рағбатлантириш бўлими бош мутахассиси Кашапова Дина Амилевнанинг 4 ёшли фарзанди Маликов Аман Танловнинг “Энг ёш мўйқалам устаси” номинацияси бўйича ғолиб бўлди.

Уларга совринларни “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Баҳодир Муратов ҳамда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси ўринбосари Наргиза Мусаходжаева топширдилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|