November 20, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларининг муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналари мавсумга тайёр ҳолатга келтирилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан куз ва қиш фаслларида Республика истеъмолчилари ва иқтисодиёт тармоқларини табиий ва суюлтирилган газ ҳамда ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида белгилаб олинган чора-тадбирлар асосида барча бошқарма ва корхоналар мавсумга тайёр ҳолатга келтирилди.

Нефть ва газ объектларини 2021/2022 йилларнинг совуқ мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари, ижтимоий соҳа ва уй-жой фонди объектлари таъмирланди.

Асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналарининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида, қуйидаги ишлар амалга оширилди:

☑️ 159та технологик қурилмалар таъмирланди;

☑️ 44та қозонхоналар таъмирланди;

☑️ 143та қозонлар таъмирланди;

☑️ 87та ишлаб чиқариш бинолари таъмирланди;

☑️ 415та сиғимлар таъмирланди;

☑️ 34та газ тақсимлаш пунктлари (ГТП) таъмирланди;

☑️ 49,2 км. газ тармоқлари таъмирланди;

☑️ 13,3 км. иссиқлик тармоқлари таъмирланди;

☑️ 7,8 км. сув тармоқлари таъмирланди;

☑️ 167та трансформатор подстанциялари таъмирланди;

☑️ 256,1 км. электр тармоқлари таъмирланди;

☑️ 3,7 км. кабель эстакадалар таъмирланди;

☑️ 409та сиғимлар тозаланди;

☑️ 3,3 км. иссиқлик тармоқларининг изоляция қилинди;

☑️ 77та дизель электр станциялар;

☑️ 170та узлуксиз электр таъминоти манбалари (UPS);

☑️ 74та заҳирани автоматик улаш қурилмаларининг (АВР) ишчи ҳолати текширилди.

Шунингдек, газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш объектларидаги мавжуд сиқув компрессор станцияларидаги 50та газ ҳайдаш агрегатларида регламент ишлари амалга оширилди.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|