“Ўзбекнефтгаз”: Андижондаги учта кондан қўшимча 2,943 минг тонна нефть қазиб чиқариш режалаштирилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ олдида турган муҳим вазифлардан бири бу узоқ муддатлардан бери эксплуатация қилинаётган ҳамда қазиб чиқариш ҳажми йил сайин тушиб кетаётган конларда углеводород хомашёсини замонавий технология ва тажрибани жалб қилиш орқали кўпайтиришдан иборат.

Ушбу мақсадда Россиянинг “Зарубежнефть” компанияси билан ҳамкорликда Андижон вилоятида жойлашган “Хартум”, “Шарқий Хартум” ва “Жанубий Оламушук” конларидан нефть қазиб чиқаришни кўпайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

2019 йил март ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Зарубежнефть” компаниялари ўртасида тенг улушда “ANDIJANPETRO” қўшма корхонаси таъсис этилиб, декабрь ойида томонлар ўртасида Корпоратив шартнома имзоланди ва қўшма корхона томонидан чора-тадбирларни амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди.

Хусусан, жорий йилнинг биринчи чорагида 7 та геологик-техник тадбирлар ўтказилди. Натижада амалдаги ўсиш ҳажми кунлик 7,9 тоннани ва қўшимча қазиб чиқариш 334 тоннани ташкил этди.

Нефть қазиб олишга тегишли объектлардаги хавфсизлик тизимини жорий этиш мақсадида қўшимча мобил гуруҳлар жалб қилинди. Шунингдек, ушбу конларда видеокамера ва радиоалоқа тизими ташкил этилди. Ўз навбатида бу чоралар, ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар ва талон-тарожликларнинг сонини сезиларли даражада камайишига олиб келди. 2021 йилнинг биринчи чорагида ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар фақат 1 марта содир этилди. Агар буни 2020 йилга таққослайдиган бўлсак, ўтган йили конларда 114 та ҳолатда ноқонуний ҳаракатларга йўл қўйилган.

Натижада 4220 тонна нефть қазиб чиқарилди ва бу йил бошидан кунлик қазиб чиқариш ҳажмининг ошиши 11% ни ташкил этди. Бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан қазиб чиқариш ҳажми 2 баробардан кўпдир.

Бундан ташқари, “Жанубий Оламушук” нефть тайёрлаш пунктида янги иситгич ўрнатилди.

Бундан ташқари Газни тайёрлаш пунктига узлуксиз етказиб беришни таъминлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида паст ҳарорат шароитида объектнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга имкон яратилди.

Қўшма корхона томонидан 5 км узунликдаги нефть коллекторларни ўрнатиш ва алмаштириш ишлари олиб борилди (операторлик бошланганидан бери 11 км дан ортиқ).

Айни пайтда реконструкция қилинаётган кимёвий-таҳлил лабораториясини жорий йилнинг учинчи чорагида ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

“Жанубий Оламушук” конида сув қатлам босимни сақлаш тизимини ташкил этиш бўйича ишлар бошланди.

Кондаги 20 та қудуқда қазиб олиш фондини телемеханизация қилиш ишларини якунлаш ҳам жорий йилнинг учинчи чорагига мўлжалланган.

2021 йилда 43 та қудуқда геолого-техник тадбирлар, 39 та қудуқда капитал таъмир ва 59 тасида жорий таъмир ўтказилиб, қўшимча 2,943 минг тонна нефть қазиб чиқарилиши кутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|