April 6

“Ўзбекнефтгаз”: “Ақчалак” газконденсат қуйиш эстакадасида маҳсулотни сақлаш, юклаш ва ҳисобини тўғри юритиш ҳолати ўрганилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан қазиб чиқарилган нефть ва газ маҳсулотларини қайта ишлаш заводларига етказиб беришда талон-тарожликларга йўл қўймаслик мақсадида ҳисоб-китоб ишларини тўғри юритиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Тадбирлар доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ департаментлари мутахассисларидан иборат тузилган ишчи гуруҳи томонидан мунтазам равишда нефть ва газ объектларида ўрганиш ишлари олиб борилади.

Ишчи гуруҳининг навбатдаги назорат тадбирлари Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ақчалак” газконденсат қуйиш эстакадасида ўтказилди. Ушбу эстакадада бошқарма ҳамда қўшма корхона томонидан қазиб чиқарилган конденсат маҳсулотлари қабул қилиниб, сақланади ҳамда жойларга юклаб берилади. Ишчи гуруҳи томонидан объектдаги жараёнларда олиб борилаётган ҳисоб-китоб ишлари ўрганилиб, муаммоли масалаларни бартараф этишга қаратилган “Йўл харита”си ишлаб чиқилди.

Шунингдек, бошқарма мутахассислари учун углеводород маҳсулотларини ҳисоб-китобини юритишда хатоликларга йўл қўйилмаслигини таъминлаш мақсадида ўқув машғулотлари ўтказилди.
Унда иштирокчилар “Ақчалак” газ конденсати қуйиш эстакадасида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш ва юклаб бериш жараёнларини тасдиқланган Низом асосида ҳисоб-китоб қилиш бўйича билим ва малакаларини мустаҳкамлашди.

Маълумот учун: Усюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси “Ақчалак” конденсат эстакадаси Қорақалпоғистон Республикаси Қунғирот туманида жойлашган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|