“Ўзбекнефтгаз”: Қўшимча 2 925,964 млн куб метр табиий газ ва 53,3 минг тонна газ конденсати қазиб чиқарилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан нефть ва табиий газ қазиб чиқариш бошқармаларида углеводородларни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.

Ушбу белгилаб олинган дастур доирасида жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 124 та қудуқ бурғилашдан, 545 та қудуқ мукаммал таъмирлашдан ва 42 та технологик объектлар қуриб ишга туширилди.

Чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширилиши натижасида, қўшимча 2 925,964 млн куб метр табиий газ ва 53,3 минг тонна газ конденсати қазиб чиқарилди.

2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан нефть ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш режа кўрсаткичларининг бажарилиши натижасида қуйидагиларга эришилди:

• Табиий газ – 25 260,7 млн.куб.метр, режага нисбатан 100,0%;

• Нефть – 88,1 минг тонна, режага нисбатан 107,0%;

• Конденсат – 1059,9 минг тонна, режага нисбатан 103,1%;

• Суюлтирилган газ – 470,7 минг тонна, режага нисбатан 100,6%;

• Олтингугурт – 199,6 минг тонна, режага нисбатан 131,2%;

• Полиэтилен – 98,7 минг тонна, режага нисбатан 104,9%;

• Автобензин – 654,9 минг тонна, режага нисбатан 116,4%;

• Дизель ёнилғиси – 218,5 минг тонна, режага нисбатан 143,9%;

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|