December 29, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “Андижон нефть базаси” томонидан истеъмолчиларга 44 642 тонна нефть маҳсулотлари етказиб берилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть базаларидаги маҳсулотларни сифатли сақлаш ҳамда уни иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига ўз вақтида керакли миқдорда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Белгилаб олинган вазифалар доирасида "Андижон нефть базаси" МЧЖ жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 44 642 тонна тонна нефть маҳсулотлари, шундан 21 257 тонна автобензин, 22 901 тонна дизел ёнилғиси, 484 тонна бошқа маҳсулотлар реализациясини амалга оширди.

Аҳолига қулайлик ва имтиёз яратиш мақсадида ноябрь ойи давомида биржа савдолари орқали кичик лотларда, арзонлаштирилган нархларда жами 659,8 тонна, 4 млрд 946,4 млн сўм миқдоридаги “АИ-80-К2-Л” марка автобензини хусусий АЁҚШларига етказиб берилди.

Нефть базанинг молиявий ҳолатини соғломлаштириш мақсадида жорий йилнинг июнь ойидан шу кунга қадар жами 12,6 млрд сўм миқдоридаги дебитор қарздорликлар ундирилди. Мавжуд барча қарздорликларни ундириш Иқтисодий судларнинг ижро ҳужжатларига қаратилган бўлиб, ҳар бир қарздорга жамиятнинг масъул ходимлар бириктирилган. Ортиқча харажатлар ҳамда самараси бўлган 240 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига йиллик қарийиб 7,3 млрд сўм харажатларнинг олди олинади.

Шунингдек, жамият томонидан ишчи хизматчиларга ортиқча тўлаб юборилган қарийиб 3,0 млрд сўмнинг 2,4 млрд сўмини қайтаришга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги "Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида жамиятдаги мавжуд 98 та фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобча(ФЁТШ)лардан фақат 40 тасини қолдириш белгиланган. Айни пайтда аукцион савдоларига қўйилган 56 та ФЁТШдан 8 таси 1 млрд 865 млн сўмга сотилди. Навбатдаги босқичда эса 48 та ФЁТШ нархи пасайтирган ҳолда 13 млрд 27 млн сўм миқдорида аукцион савдоларига такроран қўйилди.

Бундан ташқари, 23 та бензавоз ва 17 та махсус техникалар аукцион савдоларига қўйилди. Дастлабки савдолар орқали 14 та бензавоз ва 3 та трактор 452,7 млн сўмга сотилди. Навбатдаги босқичда 23 та активлар электрон савдоларга арзонлаштирилган ҳолда 320,1 млн сўм миқдорида такроран жойлаштирилиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|