“Ўзбекнефтгаз”: Низоларни судгача медиация тартибида ҳал этилиши вақт ва харажатларни тежаш имконини бермоқда

Бош саҳифа Русский

Суд-даъво ишлари бўйича 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ дан контрагентлар фойдасига ундириш сўралган 70 дан ортиқ умумий суммаси 108,1 млрд сўм бўлган даъво аризаларининг 14,3 млрд сўм қисми, шунингдек, сўралган пенянинг 7,3 млрд сўм қисмидан 3,2 млрд сўм қисми қаноатлантирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва контрагентлар билан тузилган шартнома бўйича ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва лозим даражада бажармаганлиги оқибатида контрагентларга 70 дан ортиқ талабномалар юборилган ҳамда талабномаларни бажармаган контрагентларга нисбатан даъво аризалар киритилиб, 331,9 млрд сўм асосий қарз ва 21,9 млрд сўм пеня ундирилиши тўғрисида ҳал қилув қарорлари қабул қилиниши таъминланди ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ фойдасига ундириш учун чиқарилган барча ижро варақалари МИБнинг худудий бўлимларига ижро этиш учун юборилди.

Шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритишда судгача низоларни ҳал этишда ривожланган хорижий давлатлар тажрибасида узоқ йиллардан бери самарали қўлланиб келинаётган муқобил имконият – Медиация (келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули)дан кенг фойдаланиш йўлга қуйилган. Низолар медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, вақт ва ортиқча харажатларни (жарима ёки пеня, давлат божи, почта харажатлари) тежаш имконини беряпти.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Юридик департаменти

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|