“Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси аъзолари “Татаристон нефть ва газ-кимё Форуми–2021” доирасида “Татнефть” компаниясининг ваколат марказига ташриф буюрди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация аъзолари “Татаристон нефть ва газ-кимё форуми–2021”да иштирок этиш ва музокаралар доирасида “Татнефть” ОАЖ раҳбарияти билан
Технологияларни ривожлантириш маркази (компетенция маркази) ва Бурғилашни бошқариш марказига ташриф буюрди.

Бу ерда уларнинг фаолияти, келажакда амалга оширилиши режалаштирилган мақсадлари ҳамда нефть-газ саноати учун муҳим масалаларни муҳокамаси ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, Технологик ривожланиш маркази инновацион бошқарув жараёнларининг самарадорлигини ошириш, ягона масъулият марказини яратиш учун тузилган “Татнефть” компаниясининг таркибий бўлинмаси ва
“Татнефть”нинг инновацион ривожланиши учун компетенциялар маркази ҳисобланади.

Марказ учта асосий блокни ўз ичига олади: режалаштириш ва инновацион фаолиятни услубий қўллаб-қувватлаш блоки, лойиҳа-эксперт ишларининг блоки ва инновацион жараёнларни қўллаб -қувватлаш блоки.

Марказнинг асосий мақсади–инновацияларни бошқаришнинг самарали тизимини жорий этиш ва бизнес муаммоларини ҳал қилиш. Бундан ташқари, Марказ таркибига геологик ва гидродинамик моделлаштиришга асосланган нефть объектларини ривожлантириш тизимини такомиллаштиришни таъминлайдиган бўлинма ҳам киради (Моделлаштириш маркази).

“Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси Марказ фаолияти, масъул ходимлар фаолияти билан танишди ва улар Амалий мисоллар ёрдамида геологик ва геофизик моделлаштириш ютуқларини, конларни эксплуатацияси учун кўп ўзгарувчан ечимларга эга, иқтисодий баҳоланадиган ечимларни намойиш этишди.

Мутахассислар “Иқтисодий параметрлар ва техник-иқтисодий имкониятларга эга бўлган углеводород конларини комплекс моделлаштириш”, “Бурғилаш жараёнини реал вақтда бошқариш ва назорат қилувчи хизматлар кўрсатиш” мавзуларида маърузалар қилишди.

“Татнефть” компанияси марказидаги учрашувлар натижаларига кўра, томонлар иқтисодий рентабелликни ҳисобга олган ҳолда оптимал режимни танлаш мақсадида конларнинг геологик ва гидродинамик моделларини яратиш бўйича ўзаро тажриба алмашиш учун махсус “Ишчи гуруҳи”ни тузишга, Татаристон томонининг масъул мутахассисларини “Ўзбекнефтгаз” АЖда ўзаро тажриба алмашиш учун юборишга келишиб олдилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|