“Ўзбекнефтгаз”: Йилига 4,0 млрд куб метр табиий газни қайта ишлаб, 86 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарадиган қурилма таъмирланмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

“Муборак” газни қайта ишлаш заводидаги 18-цехнинг Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаси 1-навбатини огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун тўхтатилган. Ушбу қурилма бир йилда 4,0 млрд куб метр табиий газни қайта ишлаб, 86 минг тонна суюлтирилган газ ва 40,0 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлашга эришилади.

Шунингдек 18-цехнинг Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаси 1-навбатини режали тўла таъмирлашга тўхтатилган даврда Муборак газни қайта ишлаш заводидаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимларини оптималлаштирилди. Натижада қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ хажми кунлик 12,0 млн куб метрга ва 250 тонна суюлтирилган газ қисқартирилиши олди олинмоқда.

Айни пайтда завод ва тегишли департаментлар мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмада барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари мувоффақиятли амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: “Муборак” газни қайта ишлаш заводи, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган. 18-цехнинг Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаси 1-навбати эса 2013 йил ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|