“Ўзбекнефтгаз”: Акциядорлардан дивиденд маблағларини ўз вақтида олиш учун мурожаат этишлари сўралмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ имтиёзли акция эгаларига 2019 йил якуни ва 2019 йилгача бўлган давр учун талаб қилиб олинмаган дивиденд малағларини тўлаб беришда давом этмоқда. Шу жумладан, 2019 йил якуни бўйича бугунги кунга қадар 5 851 нафар имтиёзли акция эгаларига 734 701 625 сўм миқдорда дивиденд маблағлари тўлаб берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майдаги “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ–370-сонли қонунининг 51-моддасига мувофиқ эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолиши белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда жамиятнинг акциядорлар олдидаги дивиденд қарздорлигини қисқартириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ барча акциядорларни “Ўзбекнефтгаз” АЖ акциядорлар билан ишлаш бўлимига мурожаат этиб ўз банк рекизитларини, электрон почта манзилини, мобил телефон рақамларини тақдим этишини сўрайди.

Мурожаатларни қабул қилувчи: “Ўзбекнефтгаз” АЖ акциядорлар билан ишлаш бўлими

Манзил: 100125, Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли 2-берк кўча, 143-уй.

Телефон: (0-371) 231-13-96.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|