“Ўзбекнефтгаз”: Импортдан сотиб олинаётган маҳсулотларни республика илмий салоҳиятидан келиб чиқиб маҳаллийлаштиришга мўлжалланган тақдимотлар ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 майдаги 324-сонли “2021 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тармоқлараро саноат ярмаркалари доирасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан саноат кооперацияси алоқаларини янада кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхона ва бошқармалар томонидан Республикада илмий-текшириш муассасаларининг нефть ва газ соҳаси ривожи бўйича, илмий-инновацион фаолият олиб бораётган олим ва мутахассислар билан тақдимотлар ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 23-24 август кунлари илмий ходимлар билан биргаликда импортдан сотиб олинаётган маҳсулотларни (кимёвий реагентлар, бутловчи анжомлар) маҳаллишлаштиришга мўлжалланган тақдимотларга бағишланган видеоконференция ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик, академик С.А.Азимов номидаги “Физика-қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмасининг материалшунослик, Полимерлар кимёси ва физикаси, Ядро физикаси институтлари олимлари ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт, Бухоро муҳандислик-технология институтлари профессор ўқитувчилар иштирок этишди.

Тақдимотда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Устюрт, Шўртан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг мутахассислари томонидан 20 тадан ортиқ маҳсулотлар бўйича тақдимотлар намойиш этилди.

Анжуман иштирокчилари томонидан ишлаб чиқариш корхоналари томонидан импортдан сотиб олинаётган маҳсулотларга бўлган эҳтиёжларни олим ва мутахассислари билан ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, тажриба-синовларини ташкил этиш, уларни ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ қилиниши юзасида муҳокамалар бўлиб ўтди.

Йиғилиш сўнггида жорий йилнинг сентябрь ойида Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтиши мўлжалланаётган саноат ярмаркаси доирасида Республика илмий салоҳияти билан биргаликда импортдан сотиб олинаётган маҳсулотларни махаллийлаштириш бўйича давра суҳбати ўтказишга келишиб олинди. Олимлар томонидан нефть ва газ саноатини инновацион ривожлантириш бўйича киритиладиган лойиҳалар ва уларни амалга ошириш бўйича қилиниши зарур бўлган ишлар белгилаб олинади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|