“Ўзбекнефтгаз”: Тизим корхоналари фаолиятида VR технологияларни қўллаш бўйича келишув имзоланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Замонавий дунёда VR (Виртуал реаллик) технологиялари ҳозирги кунда янада оммалашиб бормоқда.

VR – бу виртуал, дастурий таъминотга асосланган дунёда мавжуд бўлган ҳақиқат тасаввуридир.

“Ўзбекнефтгаз” AЖда Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти, Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти ҳамда “VRonica” компанияси (Ўзбекистон) билан ҳамкорликда "Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналари объектларида саноат хавфсизлиги соҳасида кўриладиган чораларни кучайтириш ва ходимларни турли-хил техноген фалокатларга тайёргарликларини оширишга хизмат қиладиган VR технологиялар тақдимот намойиши (демонстрация) ўтказилди.

Ўтказилган тақдимот намойишида тасарруфдаги корхоналар мутахассислари Zoom орқали иштирок этдилар.

Тақдимот намойишида “VRonica” компанияси мутахассислари томонидан VR технологиясининг ишлаш принципи ва ҳозирги пайтда қайси йўналишларда тадбиқ этилаётганлиги борасида маълумот берилди.

“VRonica” компанияси мутахассислари томонидан VR технологияси татбиқ этилаётган соҳалар ва унинг ривожланиш истиқболлари тўғрисида маълумот берилди.

Улар томонидан "Artel" компанияси ишлаб чиқариш объектларида деталларни йиғиш бўйича VR технологияси асосида ишлаб чиқилган лойиҳа намойиш этилди.

Лойиҳа намойишида деталларни йиғишнинг барча босқичларида бажариладиган ишлар ва уларнинг кетма-кетлигини ҳисобга олган ҳолда, ишларни амалга ошириш VR шлем орқали қай тарзда амалга оширилиши кўрсатиб берилди.

Тақдимотда иштирок этган "Ўзбекнефтгаз" АЖ мутахассислари бу жараённи ўзлари амалга ошириб, VR технологияси имкониятларини амалда синаб кўриш имкониятига эга бўлдилар.

Бундан ташқари, “VRonica” компанияси мутахассислари дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки – IT-парк структураси лойиҳаларини намойиш этишди. Мутахассислар мазкур лойиҳаларни амалга оширишда 360 градусли камера ва датчиклардан фойдаланилишини таъкидлаб ўтдилар.

Тақдимот якунлангач, “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари томонидан VR технологияси асосида Жамият фаолиятига татбиқ этилиши бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Тадбирда Zoom орқали иштирок этган соҳа мутахассислари ҳамда Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти, Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти мутахассислари томонидан билдирилган мулоҳазалардан келиб чиқиб, “VRonica” компанияси мутахассислари билан саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳаси бўйича малака оширишда VR технологияларини қўллаш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|