“Ўзбекнефтгаз”: Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ингибитор коррозия кимёвий реагенти синовдан ўтказилмоқда

“Ўзбекнефтгаз” АЖда импорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажмини қисқартириш ҳисобига валюта маблағларини тежаш борасида бир қатор ишларни амалга оширилмоқда.

Жумладан, Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш бўйича ҳужжат имзоланган бўлиб, унга асосан тизимдаги корхоналар фаолияти давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кенг имконият берилмоқда.

Жорий йилнинг апрель-май ойларида Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида табиий газ қазиб чиқарувчи қудуқларда ҳамда Газни комплекс тайёрлаш технологик қурилмаларида, олтингугурт ва углекислоталар таъсирида емирилишининг олдини олиш мақсадида “GLOBAL HIM REAGENT” МЧЖ (Қашқадарё вилояти, Муборак шаҳри) томонидан ишлаб чиқарилаётган ингибитор коррозия кимёвий реагенти синовдан ўтказилмоқда.

Синов тадқиқот ишлари давомида емирилиш тезлиги баҳоланиб борилади ва тадқиқот ишлари якунида ижобий натижага эришилганда, “GLOBAL HIM REAGENT” МЧЖ томонидан таклиф этилаётган кимёвий реагенти ишлаб чиқаришга тадбиқ этилади.

Бунинг натижасида йиллик 340 тонна миқдоридаги ингибитор коррозия кимёвий реагентини импорт ҳажмининг қисқартилиши, валютанинг тежаб қолишга ва маҳаллий кимёвий реагент маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватланишига эришилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|