“Ўзбекнефтгаз”: “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали Яшнобод туманидаги муаммолар бартараф этилмоқда

Бош саҳифа Русский

Президентнинг “Маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги ташаббуси ҳудудлардаги муаммо ва ечимини кутаётган масалаларнинг иложи борча тезроқ бартараф бўлишига замин яратмоқда.

Жорий йилнинг 11 феврал куни Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган “Маҳаллабай” тизимини жорий қилиш бўйича Тошкент шаҳридаги маҳаллаларга бириктирилган вазирликлар ва идоралар томонидан жойларда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида”ги видеоселектор йиғилиши баёнида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган “Бирлашган” ва “Илтифот” МФЙлардаги мавжуд муаммоларни бартараф қилиш мақсадида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Аҳоли турар-жойларидаги мавжуд ҳолатни маҳаллабай ўрганиш орқали шу ҳудудда яшаётган аҳолининг хонадонлари, болалар майдончалари, мактабгача таълим муассасаларини таъмирлашга кўмак берилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳи ва соҳа мутахассислари томонидан 14-15 апрель кунлари ушбу маҳаллаларда ўтказилган ўрганишлар асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун “Бирлашган” МФЙ ҳудудидаги Паркент кўчаси 448-кўп қаватли уй, Авиасозлар 1-мавзедаги 1, 2-қўп қаватли уйлар ва Бирлашган 2-тор кўчасида жойлашган тўққиз қаватли 2, 4-уйларнинг ташқи фасадлари бўёқланди. Барча уйларга кириш қисм (подеъзд)ларда тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилиб, теварак-атроф чиқиндилардан тозаланди.

Шунингдек, Паркент кўчаси 442-уйга кириш қисм (подеъзд)нинг сувоқлар кўчган жойлари таъмирланиб, бўёқ бериш учун тайёр ҳолатга келтирилди. Айни пайтда уйнинг ташқи фасадида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганишлар давомида ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган 373-сонли мактабгача таълим муассаси ва 30-сонли оилавий поликлинка ўртасидаги ташландиқ жойни ободонлаштириш мақсадида қаровсиз жойда мини футбол майдони барпо этилмоқда. Болалар ўйин ва спорт майдони ҳамда қариялар, ота-оналар учун дам олиш жойи ҳудудда барпо этилган йўлакларда бетонлаш ишлари бажарилди.

Бундан ташқари маҳалла ҳудудида жойлашган 4-қаватли уйларда қум шувоқ ишлари амалга оширилди. Авиасозлар мавзесидаги 1, 2-уйлар ва Паркент кўчаси 448-уйлар орасидаги майдонларда замонавий болалар ўйнаш майдончалари барпо этиш учун бетонлаш ишлари тўлиқ бажарилди. Айни пайтда шағал ва қумларни солиш ишлари олиб борилмоқда.

373-сонли мактабгача таълим муассасасида ички йўлакларга асфальт ётқизиш учун тайёрланмоқда. Муассаса ҳудуди 180 метр узунликдаги бетон деворлар билан ўралди. Муассасанинг бош биноси, омборхонасининг фасад қисмида, бинонинг деворлари ёрқин ранглар берилди.

Маҳалла ҳудудида жойлашган, кам таъминланган, ногирон, боқувчисини йўқотган 5 та аҳоли хонадонида ҳам қурилиш ишлари бошланди. 3 та хонадондаги эски уйлар бузиб, янгидан қуриб берилмоқда. 2 та хонодон эса қайта таъмирланмоқда. Маҳалланинг ички кўчаларига ўрнатилган телефон ёғоч-сим устунлари туман телефон тармоқлари корхонаси билан келишган ҳолда темир бетон устунларга алмаштирилмоқда.

Ушбу ишларни амалга ошириш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги 7 та корхона ва ташкилотдан 170 нафардан ортиқ мутахассислар жалб этилган бўлиб, 5 та юк ташиш, 1 та автокран, 1 та экскаватор ва 1 та погрузчик махсус техникалари ишламоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|