“Ўзбекнефтгаз”: Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида учрашув ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрининг “Корхоналарни хусусийлаштириш ва соғломлаштириш клиникасида” фаолият юритувчи “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг маҳаллийлаштириш ва кооперация павильонида “Тармоқ-ҳудуд” принципи асосида ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш мақсадида учрашув ўтказилди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Молия вазирлиги ва Республика ягона кооперация портали аъзолари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу учрашувда 50 га яқин ҳудуд тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этишди.

Учрашув мобайнида харидлар тизимидаги энг сўнгги янгиликлар ва имкониятлар ҳақида маҳаллий тадбиркорларга маълумотлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 январдаги 41-сонли қарори билан ҳам таништирилди.

Тадбиркорларга 2021 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналар эҳтиёжи учун талаб этиладиган МТРлар рўйхати тарқатилди.

Учрашув якунида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга дастлаб импортдан харид қилинаётган маҳсулотларни ўзлаштириш имкониятини ўрганиш учун рўйхатлар тақдим этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|