“Ўзбекнефтгаз”: Маҳаллий тадбиркорнинг маҳсулотини “Муборак” газни қайта ишлаш заводида синовдан ўтказиш режалаштирилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида”ги 2019 йил 24 августдаги ПҚ–4426-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, импорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажмини қисқартириш ҳисобига валюта маблағларини тежаш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан соҳада маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кенг ўрин бериш бўйича алоҳида топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад – корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархини камайтириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда бугунги маҳаллий тадбиркорлик субъектларига замонавий нефть-кимё саноатининг корхона эҳтиёжлари учун маҳсулотлар етказиб бериш бўйича кенгроқ имконият яратиб беришдир.

Хусусан, “Sorbent Trend” МЧЖ томонидан активлашган кўмир (гранула) маҳсулотини қайта тиклаш учун тажриба саноат синовларидан ўтказиш бўйича “Йўл-харита”си тасдиқланган.

“Йўл-харита” доирасида ишлаб чиқарилган янги маҳсулот намуналари бевосита “Муборак” газни қайта ишлаш заводида малакали мутахассислар иштирокида жорий йилнинг II чорагида табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаларида “Sorbent Trend” МЧЖ томонидан қайта ишланаётган активлашган кўмир маҳсулоти синовдан ўтказиш режалаштирилди.

Синов ишлари ижобий натижа кўрсатгандан кейин, маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан таклиф этилаётган активлашган кўмир кимёвий реагентини ишлаб чиқариш жараёнида тадбиқ этилади.

“Sorbent Trend” МЧЖнинг ишлаб чиқариш қуввати суткасига 5 тоннани ташкил этади. Бу “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги завод ва бошқармаларнинг йиллик эҳтиёжини таъминлаш имкониятига эга.

Маълумот учун: Активлашган кўмирнинг асосий вазифаси – газни қайта ишлаш жараёнида метилдиэтаноламин кимёвий реагентининг таркибидаги механик бирикмаларни тозлашдан иборатдир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|