“Ўзбекнефтгаз”: Марказий синов лабораториялари халқаро ҳамда давлат стандартлари талабларига мослаштирилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида” 2019 йил 15 августдаги ПҚ–4419-сонли қарорига мувофиқ ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Синов лабораторияларини техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2020 йил 28 июлда 456-сонли қарори қабул қилинган эди.

Ушбу қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси топшириғи билан барча корхоналардаги Марказий синов лабораторияларини ушбу низомга ва O‘z Dst ISO 17025–2019, O‘zDst 3410–2019 халқаро ҳамда давлат стандартлари талабларидан келиб чиққан ҳолда Аккредитация маркази томонидан расман тасдиқлашни ташкил қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида ишлаб чиқарилаётган ва қайта ишланаётган маҳсулотлар сифат кўрсаткичларини назорат қилиш бўйича синов базаларини модернизация қилиш, мавжуд лабораторияларни зарур замонавий ускуналари, назорат ўлчов асбоблари ва кимёвий реактивлар билан таъминлаш ҳамда улар фаолятини активлаштириш бўйича 2021 йилда бажариладиган ишлар муҳокама қилинди.

Хусусан, Шўртан нефть ва газни қазиб чиқариш Марказий синов лабораториясига замонавий асбоб-ускунлари сотиб олиш ва уларни босқичма-босқич жиҳозлаш бўйича тузилган чора-тадбирни бажарилиш режаси ҳамда амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

“Муборак” газни қайта ишлаш заводининг Марказий синов лабораториясига замонавий асбоб-ускунлар сотиб олиш ҳамда заводнинг 50 йиллик юбилейи олдидан тузилган тадбирлар режасини амалга ошириш масалалари келишиб олинди.

Шу ўринда айтиш жоизки, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот давлат стандартларига мувофиқлиги ҳамда ишлаб чиқаришни назорат қиладиган синов лабораторияларидаги жараёнлар шаффофлигини таъминлаш мақсадида мутахассислар малакаси оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|