“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода болалар учун янги ўйин майдончаси қуриб берилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи томонидан Бухоро шаҳридаги Қаюм Муртазаев кўчасида янги болалар спорт майдончаси қуриб берилди.

“Бухоро НҚИЗ” вилоят ижтимоий ва спорт инфратузилмасини ривожлантиришда фаол иштирок этиб келмоқда. Навбатдаги ҳомийлик кўмаги болажонлар учун янги йил совғаси бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Ўйин майдонида карусель ва арғимчоқ, қум майдончаси ҳамда спорт мажмуаси мавжуд. Бир сўз билан айтганда қўпқаватли уйлар орасидаги ушбу ҳудуд чин маънодаги болалар учун замонавий, чиройли ва қулай дам олиш ўйингоҳига айлантирилди.

Барча ўйин элементлари хавфсиз ва турли ёшдаги болалар ўйнашлари учун мос қилиб танланган.

Майдончанинг очилишига бағишланган маросимга болажонларини етаклаб келган ота-оналар ҳам фарзандлари учун яратилган шароитдан мамнун бўлишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|