“Ўзбекнефтгаз”: “Ёшлар соғлом турмуш тарзи тарафдори” шиори остида марафон ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан акциядорлик жамиятининг Ёшлар иттифоқи ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида югуриш марафони ташкил этилди.

Унда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг Муборак ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси, “Uzbekneftegaz GTL” заводи, “Қарши нефть базаси” МЧЖ ҳамда Қашқадарё вилояти ёшлари иштирок этишди.

“Қашқадарё ва “Ўзбекнефтгаз” ёшлари соғлом турмуш тарзи тарафдори” шиори остида ўтказилган мусобақани ташкил этишдан мақсад ёшлар орасида соғлом турмуш-тарзининг тарғиб қилишдан иборат.

Кўтаринки руҳда ўтказилган ушбу югуриш марафонида 500 нафарга яқин 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиб, ўз иродаларини синовдан ўтказишди.

Тадбирда фаол қатнашиб, 5000 метр масофани югуриб ўтишда фаҳрли ўринларни эгаллаган ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Келгусида ёшлар соғлом турмуш қоидаларига амал қилган ҳолда, спорт билан мунтазам равишда шуғулланишлари бўйича маслаҳатлар берилиб, бундай тадбирлар давом этирилиши мақсад қилиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|