“Ўзбекнефтгаз”: Яширин иқтисодиётга сабаб бўлувчи омилларни бартараф этишга бағишланган семинар ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан жамият тасарруфидаги ҳар бир корхона ва ташкилот раҳбари олдига ҳамкор ташкилотлар билан муносабатларда эҳтиёткор бўлишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги уқтирилмоқда. Хусусан, корхона ва ташкилотлар йирик солиқ тўловчи сифатида ўз контрагентларини танлаш чоғида уларнинг солиқ органларига ҳисобга қўйилганлик ҳолати, ишбилармонлик обрўси, ишлаб чиқариш базаси ва ходимларининг мавжудлигини, молиявий ҳолати ва битим бўйича мажбуриятларини бажариш қобилиятини яхши текширган бўлиши лозимлиги асосий вазифа этиб берилгилаб қўйилган.

Жорий йилнинг 12 июль куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудларарор давлат солиқ инспекцияси ҳамкорлигида видеоконференция орқали ўтказилган семинар машғулоти ҳам мамалакатимизнинг солиқ сиёсатида ўрнатилган янги тартибларга бағишланди.

Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибига кирувчи 26 та корхонанинг раҳбарлари ва ҳисобчилари иштирок этишди.

Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқаилган Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 249-сонли қарорида белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси таҳлил қилинди ва раҳбар-ходимларнинг бу борадаги билимлари оширилди.

Маълумки мазкур Қарорга мувофиқ маҳсулотларнинг (товарлар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталоги яратилди ҳамда жорий йилнинг 1 июлидан маҳсулотлар (товар ва хизматлар)нинг 17 та рақамдан иборат бўлган идентификация коди жорий этилди. Йиғлишда солиқ инспекцияси мутахассислари томонидан ушбу киритилган янгиликлир борасида тўлиқ маълумотлар берилди.

Шунингдек, ҳукумат қарорига кўра жорий этилган электрон шартномалар ҳамда онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекларида акс эттирилиши юзасидан ҳам тушунтиришлар олиб борилди.

Йиғилиш иштирокчилари солиқ инспекцияси мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган мавзулар юзасидан саволлар беришда ва батафсил маълумот олиш имкониятига эга бўлишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|