“Ўзбекнефтгаз”: Меҳнат муҳофазаси — доимий назоратда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан тизим тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда бошқариш тизимини такомиллаштириш, ишчи-ходимларнинг соғлиғини сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муҳитни экологик ҳолатини тизимли бошқариш билан боғлиқ ишлар доимий назоратга олинган.

Энг муҳими бошқарма ва корхоналарда олиб борилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг апрель ойида ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар содир бўлмади.

Тизимдаги бошқарма ва корхоналарда “COVID-19” коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш мақсадида пандемияга қарши назорат ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда. Апрель ойида жами 6 106 нафар ишчи-ходимлар томонидан тест топширилди. Тест натижаларига кўра 5 нафар ходимда “COVID-19” инфекцияси борлиги аниқланган, шундан 3 нафар ходим даволаниб, соғлиғи тикланган ва 2 нафар ходимлар даволаниш учун карантинга олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, “Чинобод”, “Гулистон”, “Жиззах”, “Навоий” ва “Термиз” нефть базаларида саноат хавфсизлиги йўналишида ишлаб чиқариш назорати ўтказилди.

Ҳисоботларга кўра, экология хавфсизлиги йўналишида апрель ойида олиб борилган назорат тадбирларда 52 та камчилик аниқланди. Шундан 28 та камчиликни жойида бартараф этиш учун амалий ёрдам берилди. Корхона раҳбарларига 24 та банддан иборат 3 та ёзма кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланилаётган ускуналардан хавфсиз фойдаланиш ва уларнинг соз ҳолатини таъминлаш мақсадида бошқарма ҳамда корхоналарда 2021 йил апрель ойида 554 дона босим остида ишловчи идиш, 27 дона резервуар, 90 дона юк кўтариш механизми, 375 дона шамоллатиш тизими, 21 дона технологик печь, 166 дона ҳаво билан совутиш аппарати, 1670 та технологик қувурўтказгич, 490 дона пружинали босимдан ҳимоя клапанлари техник кўрик ва техник диагностикадан ўтказилди.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича апрель ойида экоаналитик мониторинг назорати олиб борилди. Атмосфера ҳавосидан олинган таҳлиллар графикга асосан 700 марта (101%), оқова сувлардан олинган таҳлиллар 2640 марта (102%) ва тупроқ таркибидан олинган таҳлиллар 8 марта (100%)га бажарилди.

“Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича 2020–2022 йилларда тасдиқланган 57 та банддан иборат чора-тадбирлар асосида назорат ва таҳлил ишлари амалга оширилди. Тадбирнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича 33 та банддан 17 таси (51,5%), сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича 12 банддан 10 таси (83%), биологик ресурсларни муҳофаза қилиш бўйича 1 банд (100%) ва чиқиндилар билан боғлиқ ишлар бўйича 11 та банддан 10 таси (90%) бажарилган. Жами тадбирнинг 37 та банд (65%) бажарилган, 19 та банднинг бажарилиши муддатлари мавжуд ва бажарилиши назоратга олинган.

“Чинобод”, “Гулистон”, “Жиззах” ва “Термиз” нефть базаларида фаолият олиб бораётган пудратчи/субпудратчи ташкилотларида мониторинг ўтказилди. Мониторингда 54 та камчилик аниқланди, шундан 11 та камчилик жойида бартараф этиш учун амалий ёрдам берилди. Корхона раҳбарларига 43 та банддан иборат 4 та ёзма кўрсатмалар берилди.

“Тахиатош”, “Урганч” ва “Бухоро” нефть базалари ходимларини хавфсизлик маданиятини ривожлантириш, ISO 45001:2018 ва ISO 14001:2015 ҳалқаро стандартлари бўйича онлайн ўқув семинар (вебинар) ташкил этилди. Вебинарда 60 дан зиёд ходимлар иштирок этишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|