“Ўзбекнефтгаз” АЖ марказий аппарат ходимлари Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)” ўқув курсини муваффақиятли тугатишди

Бош саҳифа Русский

2021 йилнинг 26 январидан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Марказий аппарати бухгалтерия ходимлари учун “Молиячи бўлмаган мутахассислар учун МҲХС” (МСФО для нефинанситов) ўқув курси бўйича дарс жараёнлари бошланган эди.

Кўпчилик молиявий ҳисобот фойдаланувчиларга аёнки МҲХС асосида молиявий ҳисоботни тайёрлаш нафақат бухгалтерия ҳисоби ходимлари, балки корхонанинг барча жабҳадаги ходимлар иштирикини талаб этади.

Масалан, МҲХС асосидаги молиявий ҳисоботда асосий 4 шаклдаги (молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот, умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот, пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот ва акциядорлик капитали тўғрисидаги ҳисобот) ташқари хўжалик фаолиятининг бошқа натижаларини акс эттирувчи Изоҳ хати мавжуд бўлиб, унда молиявий ҳисоботнинг асосий шаклларида келтирилган умумий кўрсаткичлар батафсил кўрсатилади ҳамда номолиявий маълумотлар ҳам жой олади.

Мисол учун, Изоҳ хатида жамият томонидан сотилган маҳсулотларнинг миқдори, географияси, харидорлар гуруҳи, бозорлар тури бўйича ёйилмаси, жамиятнинг бошқа томонлар билан йил давомида пайдо бўлган суд низолари мазмуни, жалб қилинган ва амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, ҳисобот санасидан кейин юз берган муҳим битимлар ва шу каби қатор маълумотлар ёритиб берилади.

Албатта, бундай маълумотларни корхонанинг бошқа таркибий бўлинмалари мутахассислари, яъни маркетинг, юридик бўлим, инвестицияларни жалб этиш, рискларни бошқариш, локализация ва кооперация алоқалари, корпоратив бошқарув, геология, ишлаб чиқариш ва ҳоказо бўлинмалар ходимлари тайёрлаб беришлари зарур. Бунинг учун ушбу мутахассис ходимларнинг МҲХС асослари бўйича билимга эга бўлишлари жуда катта самара бериши шубҳасиздир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти, жамиятнинг молиявий ҳолати ва натижаларини МҲХС асосида ишончли тақдим этилишида мутахассисларнинг муҳим роль ўйнаши ҳамда уларнинг замонавий билимга эга бўлишида манфаатдордир. Шу сабабли, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви Раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан, молиячи бўлмаган мутахассисларнинг ҳам жамият ҳисобидан ўқитилиши ҳамда сертификатланиши бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда.

2021 йилнинг 26 январидан 5 мартигача давом этган “Молиячи бўлмаган мутахассислар учун МҲХС” ўқув курси “Profi Training” Бизнес мактабининг маҳоратли бизнес-тренерлари бизнес-тренерлари Шалунова Татьяна ҳамда Вагизова Наиля томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 10дан ортиқ департамент ва мустақил бўлимларнинг 24 ходимлари учун ўтказилди.

Мазкур ўқув курсида мутахассислар МҲХС асосида молиявий ҳисоботларнинг тақдим этилиши (IAS 1), тушумнинг тан олиниши (IFRS 15) , ҳисоб цикли ва трансформация жадвалини тузиш, пуб маблағлари ва дебиторлик қарзларининг ҳисобини юритиш (IAS 32), товар-моддий захиралар (IAS 2) бўйича билимларга эга бўлишди. Шунингдек, асосий воситалар (IAS 16), номоддий активларнинг (IAS 38) тан олиниши ва баҳоланиши, хусусий капитални шакллантириш, пулнинг вақт қиймати асосида ижара ва бошқа мажбуриятлар ҳисобини юритиш (IFRS 16), пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни тузиш (IAS 7), валюта курсларининг ўзгаришини ҳисоботда акт эттириш (IAS 21), ҳисоботда баҳоланган резервлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активларни акс эттириш (IAS 37) ҳамда молиявий ҳисоботда ҳисоб сиёсати ва ҳисобот санасидан кейинги муҳим ҳодисалар мазмунини ёритиб бериш (IAS 8, IAS 10) хусусиятларини тўлиқ ўзлаштириш имконига эга бўлишди.

Ўқув тренинг якунида ходимлар синов имтиҳони топширишди ва аксарият мутахассислар ижобий кўрсаткичларга эга бўлишди ҳамда уларга “Profi Training” Бизнес мактаби томонидан сертификатлар тақдим этилди. Уларга “Бошқарув ҳисоби асослари“, “Хўжалик операцияларни самарали бошқариш”, “МҲХС буйича чуқурлашган курс” ёки DipIFR дипломини олиш учун ўқув курсларига қатнашиши бўйича тавсиялар берилди.

Ўқув курси давомида бизга молиявий ҳисоботнинг мазмуни, унда маълумотларни қандай шаклланиши ва қайси мақсадларда ишлатилиши, молиявий ҳисоботнинг инвесторлар, акциядорлар ва кредиторлар учун фойдали маълумотларни тақдим этилди. Энг муҳими ҳисоботдаги асосий кўрсаткичлар қандай пайдо бўлиши ва акс эттирилиши каби масалаларни жуда яхши англаб олдик. Мазкур ўқув курси интерфаол шаклда, турли бизнес-уйинлар, дискуссиялар ва онлайн-бевосита форматида ташкил этилиб, аудиторидаги ўқув жараёнларидан ташкари уй вазифларни алоҳида платформада ва телеграмм канали ёрдами бажариб, мулоқот шаклида ўтказилди” – деб ўз фикрини билдирди “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Корпоратив муносабатлар ва активларни бошқариш департаментининг бош мутахассиси Абдусаматова Мария.

Ҳар доимги одатга мувофиқ, ўқув тренинг давомида ўқиш жараёнларида фаол қатнашган ва юқори кўрсатичларга эга бўлган мутахассисларга бизнес мактабнинг алоҳида совринлари топширилди.

МҲХС жорий этиш бўлими бошлиғи Х.Тухсанов

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|