“Ўзбекнефтгаз”: Завод ва корхоналардаги мутахассислар Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асослари ўқув курсини муваффақиятли тугатишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, тизим корхоналарининг молиявий ҳолати ва натижалари Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосида шаффоф ва ишончли тақдим этилишида етарлича билим ва кўникмага эга бўлишлари учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шу сабабли, тизим корхоналарнинг мутахассисларини ҳам жамият ҳисобидан ўқитиш ҳамда сертификатга эга бўлган ходимларни доимий равишда моддий ва маънавий рағбатлантириш йўлга қўйилди.

Аввал хабар қилганимиздек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ марказий аппарати бухгалтерия ходимлари 20201 йилнинг 4 февралида “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асослари” ўқув курсини муваффақиятли тугатишиб, тегишли сертификатларга эга бўлишди.

Деярли параллель равишда, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Муборак, Шўртан, Устюрт, Газли ва Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва “Муборак” газни қайта ишлаш заводидаги бухгалтерия ҳисоби ва МҲХСни жорий этиш ходимлари учун ҳам 2020 йилнинг 27 ноябрида мазкур ўқув курси бошлаб юборилган эди.

Ишлаб чиқариш объектларидаги мазкур мутахассисларимизга “МҲХС асослари” ўқув курсини ташкил этишнинг хусусиятлари шундан иборатки, мазкур ўқув курси гибрид шалкда, яъни ҳам офлайн (бизнес-тренерларнинг бевосита ўқув аудиториясида иштирок этиши), ҳам онлайн (ўқув жараёнлари ҳар бир ходим билан махсус электрон платформада ахборот коммуникация технологиялари ёрдамида) ўтказилди.

Гибрид шаклда ўқув курсининг афзаллиги шундаки – ўқув материалларни кўп маротаба қайта кўриб чиқиш имконияти, уларни доимий равишда қараб бориш, махсус дастур орқали “тирик” мулоқот қилиш, шахсий тескари алоқа ўрнатиш, билим олиш ҳажми ва вақтининг ўзаро мослиги ҳамда дарсда қатнашиш ва уй вазифаларини доимий текшириб бориш имконияти мавжудлиги.

2020 йилнинг 27 ноябрь кунидан 2021 йилнинг 10 февралига қадар давом этган “МҲХС асослари” ўқув курси “Profi Training” Бизнес-мактабининг ҳам директори, ҳам маҳоратли бизнес-тренери Шалунова Татьяна томонидан Жамиятимизнинг ишлаб чиқариш объектларидаги 24 нафар ходимлари учун ўтказилди.

Мазкур ўқув курсини самарали ва қизиқарли ўтказилиши учун, қўшимча равишда“Profi Training” Бизнес-мактабининг қуйидаги бизнес-тренер ассистентлари ва тьюторлари фаол иштирок этишди: Улуғбек Бердикулов, Равшан Саматов, Светлана Мохова, Баҳром Хасанов, Шаҳзод Сайфулла.

Гибрид шаклда ўтказилган мазкур ўқув курсининг яна бир жиҳати шундаки, офлайн шаклдаги ўқув жараёнлари интерфаол усулда ҳам турли бизнес-кейс ва бизнес-ўйинларни рус ва ўзбек тилларида ташкил этиш ёрдамида ўтказилди.

Мазкур ўқув курсида жойлардаги мутахассисларимиз МҲХС асосида молиявий ҳисоботларнинг тақдим этилиши (IAS 1), тушумнинг тан олиниши (IFRS 15), товар-моддий захиралар (IAS 2), асосий воситалар (IAS 16), номоддий активларнинг (IAS 38) тан олиниши ва баҳоланиши, хусусий капитални шакллантириш, пулнинг вақт қиймати асосида ижара ва бошқа мажбуриятлар ҳисобини юритиш (IFRS 16), ҳисоб цикли ва трансформация жадвалини тузиш, пул маблағлари ва дебиторлик қарзларининг ҳисобини юритиш (IAS 32), молиявий инструментларни тан олиш ва ёритиб бериш (IFRS 7, IFRS 9), фойда солиғи ҳисоби (IAS 12), пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни тузиш (IAS 7), валюта курсларининг ўзгаришини ҳисоботда акт эттириш (IAS 21), ҳисоботда баҳоланган резервлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активларни акс эттириш (IAS 37) ҳамда молиявий ҳисоботда ҳисоб сиёсати ва ҳисобот санасидан кейинги муҳим ҳодисалар мазмунини ёритиб бериш (IAS 8, IAS 10) хусусиятларини тўлиқ ўзлаштириб олишди.

“Ўқув курсининг офлайн, яъни бевосита жонли мулоқот шакли Қарши шаҳрида ташкил этилди ва Жамиятнинг Қўнғирот, Газли ва Андижон шаҳридаги ходимлари ҳам Қарши шаҳрига таклиф этилдилар. Офлайн шаклдаги ўқув жараёнлари 2020 йил ноябрь ва 2021 йил январь ойида жами 6 кун давомида ташкил этилиб, ҳар бир иштирокчилар билан бевосита суҳбат ва бизнес-кейс ҳамда бизнес-уйинг шакл ташкил этилди. Мазкур вақтда ўтказилган дарс жараёнларида вилоятларда ишлаётган ходимларингиздан аксариятининг юқори даражадаги билим ва креатив мулоҳаза қилиш каби томонлари менда яхши таассурот қолдирди”, – деб шарҳлади ўқув курсининг якунларини “Profi Training” Бизнес-мактабининг директори Татьяна Шалунова.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, 2020 йил 10 февралда “МҲХС асослари” ўқув курсининг ёпилиш маросими онлайн тарзда амалга оширилиб, ўқишда иштирок этган ҳар бир мутахассис ўз иш жойидаги компьютеридан онлайн шаклда иштирок этди.

Ўқув тренинг якунида жойлардаги ходимларимиз онлайн тарзда синов имтиҳони ҳам топширишди ва деярли барча мутахассислар ижобий кўрсаткичларга эга бўлишди. “Profi Training” Бизнес-мактаби томонидан қўйилган барча талабларни бажарган ва етарли даражада балларни тўплаган иштирокчиларга сертификатлар тақдим этилди ва уларга “МҲХС буйича чуқурлашган курс” ёки DipIFR дипломини олиш учун ўқув курсига тавсиянома берилди.

Ўқув тренинг давомида ўқиш жараёнларида фаол қатнашган ва юқори кўрсаткичларга эга бўлган мутахассисларга бизнес-мактабнинг алоҳида совринлари тақдим этилди.

“Profi Training” Бизнес-мактаби маъмурияти томонидан сертификатлар ва совринлар махсус почта хизмати орқали Қарши, Муборак, Қўнғирот, Газли ва Андижон шаҳарларида истиқомат қилувчи ходимларимизга шахсан етказиб берилди.

МҲХС жорий этиш бўлими бошлиғи Х.Тухсанов

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|