Футбол бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси кубоги – 2020 мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан Жамият марказий аппарати ва тизим ташкилотлари ходимларидан иборат жамоалар ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди.

Турнирни ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиши бўйича алоҳида низом ишлаб чиқилди ва АЖ ходимлари орасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси кубоги ташкил этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси кубоги – 2020 мусобақасига қуръа ташлаш маросими ўтказилди ҳамда ушбу мусобақаларда тизимнинг барча корхоналари, жумладан, бошқармалар, заводлар, нефть базалар, қўшма корхоналарнинг барчаси ўз жамоаси билан иштирок этиш истагини билдирди.

Мусобақа жорий йилнинг 7-8 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” спорт аренасида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг тантанали очилиш маросими 7 ноябрь куни бўлиб ўтади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|