“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёда расмий дилерлик ташкилоти билан эски автомобилларни янгисига алмаштириш масалалари муҳокама этилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, тизимдаги корхона, бошқармалар, нефть базалардаги автотранспорт воситалари ва махсус техникалар хатловдан ўтказилиб, эскилари янгиланмоқда.

Эски автомобиллар корхона ва ташкилотларнинг ҳисобидан чиқарилмаган ҳолда “Ўзавтосаноат” АЖнинг “TRADE-IN” дастури орқали қўшимча ҳақ тўланган ҳолда янгисига алмаштириш имконидан фойдаланилмоқда.

Ушбу масалада “Ўзбекнефтгаз” АЖ Транспорт ва махсус техника, иқтисод ва режалаштириш ҳамда корпоратив муносабатлар ва активларни бошқариш департаменти мутахассислари ҳамда “Қашқадарё автотеххизмат” МЧЖ мутахассислари билан “TRADE-IN” дастури бўйича онлайн мулоқот ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, “Ўзавтосаноат” АЖ юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотадиган расмий дилерлик ташкилотлари орқали, харидорлар томонидан илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларини топшириш ҳамда улар қийматидаги фарқни тўлаш йўли билан маҳаллий автомобилларнинг янгисидан харид қилиш имконини берувчи “TRADE-IN” дастурини амалга оширмоқда.

Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводлари ҳамда маҳсулотни сақлаш ва тарқатиш базаларидаги автотранспорт воситалари акциядорлик жамиятининг Транспорт ва махсус техника департаменти томонидан баҳолаш ишлари якунланган. Онлайн мулоқот вақтида “Қашқадарё автотеххизмат” МЧЖ мутахассислари томонидан нархларни шаклантириш тартиби бўйича тушунтиришлар берилди.

“Ўзавтосаноат” АЖнинг ушбу расмий дилерлик ташкилоти билан манфаатли келишувга эришилса, автосалон мутахассислари томонидан акциядорлик жамиятига тегишли эски машиналарнинг техник ҳолати ва ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш ишларини амалга оширилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|