March 29

“Ўзбекнефтгаз”: KPMG халқаро консалтинг компанияси ҳамкорлигида ягона бошқариш тизимини яратиш масалалари муҳокама қилинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда “KPMG” халқаро консалтинг компанияси мутахассислари ўртасида акциядорлик жамиятида Норматив маълумотнома ахборотлари(НМА)нинг ягона бошқариш тизимини яратиш масалаларининг муҳокамасига бағишланган учрашув ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, норматив-маълумотнома ахбороти (НМА) умумий корпоратив ахборотнинг шартли-доимий таркибий қисми ҳисобланади. Содда қилиб айтганда, НМА-ташкилотнинг ягона ахборот макони ядроси бўлиб, корхона фаолиятида ишлатиладиган маълумотномалар, луғатлар, классификаторлар, стандартлар, регламентлар мажмуасини ўз ичига қамраб олади.

НМАни бошқаришнинг ягона тизими “Ўзбекнефтгаз” АЖда тадбиқ этишнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:

• корпоратив ахборотлар тизими ишини рационаллаштириш;

• бирламчи ҳисоб ва консолидациялашган ҳисобот маълумотларининг ҳаққонийлиги ва тўлиқлигини ошириш;

• ҳисоб ва ҳисобот ҳужжатларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш;

• норматив-маълумотнома ахборотлари сифати учун масъулиятни марказлаштириш;

• корхонанинг ахборот ва ҳисоб тизимларининг барча фойдаланувчилари томонидан сифатли (долзарб, тўлиқ, зиддиятсиз, ҳаққоний, унификацияланган) норматив-маълумотнома ахборотларини ишлатиш;

• қабул қилинаётган бошқарув қарорлари ва муҳим ишлаб чиқариш-иқтисодий кўрсаткичларнинг тезкор назорати самарадорлигини ошириш.

Учрашувда “KPMG” компаниясидаги НМАнинг ягона бошқариш тизимини жорий этиш бўйича тажрибаси ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари томонидан бугунги кунда акциядорлик жамиятида амал қилаётган НМА тизимлари, дастурлар ва автоматлаштириш даражаси ҳамда ахборотларни киритиш, қайта ишлаш ва назорат қилишда дуч келинаётган муаммоларни ўртага ташланди.

“KPMG” компаниясининг мутахассислари ўз навбатида НМАни бошқаришнинг ягона тизимини жорий этиш лойиҳасига жалб этилган тақдирда юқорида санаб ўтилган муаммоларни ҳал этиш учун қуйидаги уч босқичдаги ишларни бажариш зарурлигини таъкидлаб ўтишди:

1-босқич: НМА тизимидаги жорий ҳолат диагностикаси, ишларни батафсил режалаштириш ва лойиҳани бошқариш;

2-босқич: Бизнесни ташкил этиш ва НМА тизимини юритиш методологиясини ишлаб чиқиш;

3-босқич: НМА тизимини лойиҳалаштириш, ёзувларни нормалаштириш ва тизимни интеграциялаш.

Шунингдек, ҳар бир босқич бўйича асосий вазифалар, бажариладиган ишлар рўйхатининг изоҳи ҳамда эришиладиган натижалар тўғрисида тўлиқ маълумот берилди.

Мазкур учрашув натижасида “KPMG” халқаро консалтинг компаниясининг техник ва тижорат таклифлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилгач, муҳокамалар яна ташкил этилишига келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Моливий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш бўлими бошлиғи Х.Тухсанов

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|