«Ўзбекнефтгаз»: Модернизация қилинаётган Пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмалари учун ускуналар Украина, Россия, Швейцариядан келтирилади (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги ПҚ–4563-сонли «2020–2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида мавжуд учта пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини (УППБС-3/1, 2, 5) модернизация қилиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 49,0 млн долларни ташкил этади.

Лойиҳа мавжуд пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаларида йилига қўшимча 61,0 минг тоннагача пропан-бутан аралашмаси ишлаб чиқаришга ва бунинг асосида ички бозорда ушбу маҳсулотга ошиб бораётган талабни қондиришга қаратилган.

Ушбу лойиҳани жиҳоз ва материаллар билан таъминлаш мақсадида ишлаб чиқарувчи корхоналар ва уларнинг расмий вакиллари билан умумий қиймати 19,7 млн долларга тенг 11 та хорижий ҳамда умумий қиймати 43,38 млрд сўмга тенг 28 та маҳаллий шартномалар тузилган. Ҳозирда барча хорижий ва маҳаллий шартномалар бўйича молиялаштириш амалга оширилган.

Ускуналарни импорт асосида етказиб келиш доирасида Украинанинг «Сумское НПО», Россиянинг «КМПО», «НИПИ НГ ПЕТОН», «Электростандарт-прибор», Швейцариянинг «Endress+Hauser» ва бошқа чет эл заводлари билан шартномалар тузилган.

Айни пайтда ускуналар бўйича тайёрлаш ва етказиб келиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда сиқув компрессор станциясининг бир нечта алмашувчи ички қисмлари ва турбоблоки, ЗРА ва КИПиА ускуналари, паст кучланишли электр ускуналари, суюлтирилган газни сақлаш сиғимлари, сепараторлар, лаборатория жиҳозлари, турбинали двигатель каби ускуналар етиб келган.

Бугунги кунда Бош пудратчи – «Муборакнефтгазмонтаж» МЧЖ томонидан умумий ишларнинг 71,2 фоизи бажарилган. Қурилиш-монтаж ишларини жорий йилнинг ноябрь ойида якунлаш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|