“Ўзбекнефтгаз”: Молия ва иқтисод йўналишлари бўйича 2021 йилда режалаштирилган ишлар муҳокама қилинди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз”АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан Жамият маблағларидан оқилона ва тежамкорона фойидаланиш ҳамда товар, иш ва хизматлар харидини “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ амалга ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Бошқарув раиси ўринбосари Улуғбек Ашуров бошчилик қилган йиғилишда завод ва бошқармалардаги Бухгалтерия ҳисоби ва корпоратив ҳисоботлар, Иқтисод ва режалаштириш, Молия ва ғазначилик операциялари ҳамда Молиявий ва комплаенс назорати департаментлари ходимлари иштирок этишди.

Унда Жамият маблағларидан оқилона ва тежамкорона фойидаланиш ҳамда товар, иш ва хизматлар харидини қонунга мувофиқ амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда тизимдаги ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ўрнатилган тартибда йўлга қўйилганлиги ҳолати ҳам муҳокама этилди. Завод ва бошқармаларда фаолият олиб бораётган молиявий йўналишдаги ходимларнинг мажбуриятлари танқидий кўриб чиқилди.

Ходимлар томонидан 2020 йилда йўл қўйилган камчикларни 2021 йилда такрорланмаслиги бўйича тегишли департамент раҳбарларига огоҳлантиришлар берилиб, 2021 йил учун “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг молия ва иқтисод йўналишлари бўйича мўлжалланган мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, йиғилишда соҳада ахборот технологияларини тадбиқ этиш, шартномаларни рўйхатга олиш бўйича “1С” тизимида “Ягона шартномалар базаси”ни яратиш тизимини жорий этиш ишларини якунлаш ҳамда бошқа масалалар бўйича бажарилиши керак бўлган ишлар режалаштирилиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|