“Ўзбекнефтгаз”: 2 та газ турбинали двигател Украинанинг “МоторСич” компанияси томонидан капитал таъмирланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва заводларда 24 та сиқув компрессор станциялари ишлатилиб келинмоқда. Бу станциялар ёрдамида углеводородлар қазиб чиқаришда газ қазиб чиқариш режасининг 90 фоиздан ортиғи амалга оширилади. Ушбу станцияларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун улардаги қурилма, компрессор ва двигателларни ўз вақтида алмаштириш, регламент ва капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш талаб этилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқарувчи бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш мақсадида, ускуналарнинг сифатли ва ўз вақтида капитал таъмирланишини йўлга қўйиш борасида қатор чоралар белгилаб олинган.

Хусусан, АИ-336-2-8 ва Д-336 маркали газ генераторли двигателларни таъмирлаш учун Украинанинг “МоторСич” АЖ билан тўғридан-тўғри шартнома тузилган.

Ушбу шартномага асосан 2020 йилда 5 та АИ-336-2-8 русумли газ генераторли двигателлар Украина давлатига юборилди. Жорий йилда эса 9 та худди шундай русумли газ генераторли двигателлар Украинанинг “МоторСич” АЖга юбориш режалаштирилган.

Капитал таъмирланган газ турбинали двигателлардан 2 таси капитал таъмирлаш ва синов ишларидан сўнг, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан қабул қилиб олинди. Улардан бири бошқармадаги Пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасининг сиқув компрессор станциясига ўрнатилди. Биттаси Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Зеварда” сиқув компрессор станциясининг газ ҳайдаш агрегатларига ўрнатилди ва ишга қўшилди.

АИ-336-2-8 русумли газ турбинали двигателлар ишлаб чиқарувчи завод томонидан капитал таъмирлангани ва томонлар ўртасида тузилган шартномага асосан, 4000 соатлик кафолат муддати борлиги сабабли, двигателларнинг қабул қилиш ва газ ҳайдаш агрегатларига монтаж ва ишга қўшиш ишлари “МоторСич” АЖ вакиллари билан биргаликда амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|