“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёдаги Сиқув компрессор станциясидаги 3 та газ турбинали двигател “Мотор Сич” заводида капитал таъмирланди

Бош саҳифа Русский

Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва заводларда 24 та сиқув компрессор станциялари ишлатилиб келинмоқда. Ушбу станциялар ёрдамида углеводородлар қазиб чиқаришда газ қазиб чиқариш режасининг 90 фоиздан ортиғи амалга оширилади. Станцияларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун улардаги қурилма, компрессор ва двигателларни ўз вақтида алмаштириш, регламент ва капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш талаб этилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқарувчи бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш мақсадида, ускуналарнинг сифатли ва ўз вақтида капитал таъмирланишини йўлга қўйиш борасида қатор чоралар белгилаб олинган.

Хусусан, Украинанинг “Мотор Сич” АЖ билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси тасарруфидаги сиқув компрессор станциясидаги 3 та АИ-336-2-8 ва Д-336 русумли газтурбинали двигателларни ишлаб чиқарувчи завод Украинанинг “Мотор Сич” АЖ ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасида имзоланган тўғридан-тўғри шартномага асосан капитал таъмирлаш учун юборилган эди.

Ҳозирги кунда ушбу двигателларни ишлаб чиқарувчи заводда таъмирлаш ишлари якунланди. Двигателларнинг дефектация ва капитал таъмирлаш жараёнлари онлайн видео алоқалар ёрдамида кузатиб борилди.

Капитал таъмирлаш ишлари якунланган двигателларни махсус синов стендида ўтказилаётган синаш ишларида қатнашиш ва қабул қилиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассисларидан иборат гуруҳ Украина давлатининг Запорожье шаҳрига етиб боришди.

Ҳозирда газтурбинали двигателлар навбатма-навбат махсус стендга ўрнатилган бўлиб, уларнинг синов ишлари жараёнлари ҳамда капитал таъмирдан кейинги техник кўрсаткичлари текширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|