November 29, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида импорт маҳсулотларини ўзлаштириш борасида қатор келишувларга эришилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2021 йил 17 ноябрдаги №02-PA1/1-1782-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Мехриддин Абдуллаев топшириғи билан жорий йилнинг 25-26 ноябрь кунлари “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш департаменти ходимлари Ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида иштирок этдилар.

Тадбир давомида Тошкент вилояти ва бошқа вилоятларнинг тадбиркорлик субъектлари билан кооперация алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан музокаралар ва икки томонлама учрашувлар ташкил этилди.

Хусусан, “OIL FILTER TECHNOLOGIES” МЧЖ ҚК, “Chilon Lubricants” МЧЖ (ёқилғи-мойлаш материаллари ва фильтрловчи элементлар), “ELEKTRO KOMPLEKT SERVIS” МЧЖ (кабель маҳсулотлари), “UZMETERS” МЧЖ(ЗРА ва датчиклар), “ELUS” МЧЖ (электр-энергия МТР), “ЛСКТБИЛДИНГ” МЧЖ (металл прокат, сантехника ва инфратузилма), “Angren Kaolin” МЧЖ (кимёвий реагентлар), “Drill Flot Asia” МЧЖ (юқори босимли шланглар), “AZIA-GORMASH” МЧЖ ҚК (бурғулаш МТР), “AMZ” МЧЖ ХК (насос ускуналари ва ЗИП), “DEGREZ AGRO TEX” МЧЖ (ЗРА, зулфинлар, шаклли маҳсулотлар), “Hydrocomponent” МЧЖ (шаклли маҳсулотлар, юқори босимли шланглар), “IGEA” МЧЖ ҚҚ (атоматизация ва МЕМО) вакиллари билан маҳсулотларни маҳаллийлаштириш, шунингдек, тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш орқали маҳсулотларни етказиб бериш ва сотиш билан боғлиқ масалаларга тўхталишди.

Шунингдек, “Chilon Lubricants” МЧЖ ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасида тармоқ корхоналаридаги компрессор станцияларида (СКС) фойдаланиладиган импорт мойларини ишлаб чиқариш базасида ўзлаштиришни таъминлаш бўйича келишувларга эришилди ва бу билан нафақат корхона, балки республика импортини қисқартириш кўзда тутилган.

“OIL FILTER TECHNOLOGIES” МЧЖ ҚҚ билан – “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибига кирувчи корхоналарга газ ва суюқ воситалар учун фильтр элементларини етказиб бериш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш.

“Drill Flot Asia” МЧЖ билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги ишлаб чиқариш корхоналарида фойдаланиладиган маҳсулотлар сифати талаби ва кафолати бўйича юқори босимли шлангларни етказиб бериш.

Ҳозирги вақтда ушбу корхоналарнинг маҳсулотларини ўрганиш жараёни давом этмоқда ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги ишлаб чиқариш корхоналарида юқоридаги маҳсулотларга эҳтиёж юзага келса, электрон кооперация портали (cooperation.uz) орқали етказиб бериш имконияти белгиланган тартибда ишлаб чиқилади.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|