“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси ва “Ишчи гуруҳ” Муборак газни қайта ишлаш заводида бўлди (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Муборак газни қайта ишлаш заводига ташриф буюрди.

Газ қазиб олиш ва геология қидирув ишларини олти ойлик натижалари ва 2020 йилни якунлаш бўйича муҳокамалар қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси томонидан 2020 йилнинг 20 апрель куни, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тассаруфидаги бошқарма ва заводларида оператив диспетчерлик бошқарувининг автоматлаштирилган тизимини (АСОДУ) тадбиқ қилиш бўйича алоҳида қарор қабул қилинган эди.

“Ишчи гуруҳ” аъзолари Муборак газни қайта ишлаш заводида бўлиб, ишлаб чиқарилаётган газ сарфини ўлчашда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш учун "АСОДУ" тизимини тадбиқ қилиш ишларининг бугунги ҳолатини ўрганди.

Муборак газни қайта ишлаш заводи томонидан “АСОДУ” тизимини такомиллаштириш учун зарур бўлган бирламчи назорат ўлчов асбоблари харид килинди ва уларни умумий тизимга улаш ишлари деярли якунланди.

Бошқарув раиси оператив диспетчерлик бошқарувининг автоматлаштирилган тизиминининг диспетчерлик хонасида бўлиб, қилинган ишлар натижасида тизим хорижий компанияларникидан кам бўлмагани ҳамда жаҳоннинг энг замонавий тизимларига мос равишда қуриб битирилганини эътироф этди.

Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида жойлашган ишлаб чиқариш ва қайта ишлар корхоналари, заводлар, конлар ҳамда қудуқлар фаолиятини ўрганишни давом эттирмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|