“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Муборак газни қайта ишлаш заводида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар билан танишди (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Муборак газни қайта ишлаш заводи фаолиятини ва у ерда ҳозирги кунда олиб борилаётган ишларнинг ҳолати ўрганилмоқда.

“Ишчи гуруҳ” аъзолари Муборак газни қайта ишлаш заводида карантин қоидаларига амалда қандай риоя қилинаётгани ва соҳада олиб борилаётган ишлар ўрганди ҳамда карантин қоидаларига тўла риоя этиб хизмат фаолиятини юритиб келаётган ишчи-ходимларга етарли шароит яратиш, уларни тиббий ниқоб ва антисиптик воситалар билан таъминлаш бўйича алоҳида топшириқлар берилди.

Муборак ГҚИЗда “Мавжуд пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмасининг 1,2,3-тизимлари қурилмаларининг модернизация қилиш” ва “Пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмасининг 4-тизимини қуриш” инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Умумий қиймати 73.595 млн. долларни ташкил этадиган ушбу лойиҳа амалга оширилгандан сўнг, йилига қўшимча 59.4 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқаришга эришилади.

Корхонанинг 5-сонли цехнинг 5-нордон газ таркибидан олтингугурт ажратиб олиш қурилмасида олиб борилаётган жорий таъмирлаш ишлари, Марказий диспетчирлик хизматида жорий этилган энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган, заводдаги барча технологик жараёнларни олнайн режимда “Ўзбекнефтгаз” АЖга узлуксиз равишда етказиб туриш имконини берадиган “Бошқарув ва кузатув” тизими ҳолати ҳам ўрганилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ташриф давомида Муборак газни қайта ишлаш заводида иш фаолияти сифатли ва яхши йўлга қўйилганлигини эътироф этиб, кейинги ярим йилликда ижро қилиш учун топшириқ ва вазифаларни белгилаб берди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|