“Ўзбекнефтгаз”: “Муборак” газни қайта ишлаш заводидаги Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Муборак” газни қайта ишлаш заводидаги 14-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозаловчи 19-қурилмасида огоҳлантирилган-режали тўла таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилди. Қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида уни барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсаткичларини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш кўзда тутилган.

Шунингдек, Газни олтингугурт бирикмаларидан тозаловчи 19-қурилмани таъмирлашга тўхтатилган даврда заводдаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимлари оптималлаштирилди. Натижада, қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ хажми кунлик 4,0 млн куб метрга қисқартирилишининг олди олинди.

Маълумот учун: “Муборак” газни қайта ишлаш заводи Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган. 14-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозаловчи 19-қурилмаси 1994 йил ишга туширилган. Қурилманинг вазифаси – Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасидан чиқаётган регенерация газларини юқори олтингугуртли ва карбонат ангидриддан тозалашдан иборат. Қурилма йиллик 2,0 млрд куб метр юқори олтингугурт бирикмали газни қабул қилишга мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|